Business Analytics (BA)
Маълумотларни таҳлил қилиш усулларини ўрганиш — катта маълумотлар билан ишлашдан тортиб, прогнозли моделлар яратиш ва натижаларни визуал кўрсатишгача.
Маълумотларни таҳлил қилиш усулларини ўрганиш — катта маълумотлар билан ишлашдан тортиб, прогнозли моделлар яратиш ва натижаларни визуал кўрсатишгача.
2025 йилги дастур — мавзулар ҳар 6 ойда янгиланади
Дарсдан ташқари ментор ёрдами — менторлар дарслар оралиғида ҳам саволларга жавоб беришади
Ҳақиқий кейслар таҳлили — амалий вазифалар реал тижорат лойиҳаларидан олинади
Git-портфолиолингиз учун 2 та лойиҳа — ўқиш якунида тайёр репозиториялар
Курс ҳақида
11 500 000 сўмАлоқа оддий ва тушунарли: ҳаммаси жонли мулоқот ва мессенжерлар орқали амалга оширилади.
Дарс жадвалидан тортиб ўқишни мувофиқлаштиришгача бўлган барча ташкилий ишларни қўллаб-қувватлаш жамоаси ўз зиммасига олади, Сиз эса эътиборингизни ўқиш ва ривожланишга қаратишингиз мумкин.
IT-сертификат
Бу курс кимлар учун?
Агар сиз рақамлар, бизнес жараёнлар ва қарорлар қабул қилиш жараёнлари билан қизиқсангиз, бу курс сиз учун идеал. Курсда сиз маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва визуализация қилиш, шунингдек Excel, SQL ва Power BI каби воситалардан фойдаланиш кўникмаларига эга бўласиз. Дарслар реал бизнес ҳолатлари асосида олиб борилади.
Агар сиз ҳозирда маркетинг, молия ёки IT соҳасида ишлаётган бўлсангиз ва маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилишни истасангиз, бу курс сизга керакли туртки бўлади. Сиз Business Intelligence воситаларини ўзлаштирасиз, шунингдек, корхоналарда таҳлилий фикрлашни ривожлантириш бўйича билимларга эга бўласиз.
Нималарни ўрганасиз?
Сиз асосий статистика, А/Б-тестлаш, корреляция ва регрессияни ўзлаштирасиз ҳамда таҳлил натижаларини бизнесга фойда келтирадиган хулосалар ва қарорларга айлантиришни ўрганасиз. Шунингдек, тенденцияларни аниқлаш ва маълумотларга асосланган стратегик қарорлар қабул қилиш кўникмаларини ривожлантирасиз.
Сиз SQL, Python ва бошка воситалардан фойдаланиб маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш, визуализация ва ҳисоботлар тайёрлашни ўрганасиз. Амалий машғулотлар орқали IT ва бизнес лойиҳаларида талаб қилинадиган таҳлил усуллари, диаграммалар ва моделларни қўллаш ҳамда маълумотларга асосланган хулосалар чиқаришни ўрганасиз.
Сиз стейкхолдерлар билан самарали мулоқот қилиш, талабларни аниқ ифодалаш ва натижаларни профессионал тарзда тақдим этиш кўникмаларини ўзлаштирасиз. Шунингдек, бизнес эҳтиёжларини тушуниш ва уларни техник вазифаларга айлантиришни ўрганасиз. Курс якунида портфолионгиз учун амалий лойиҳалар яратисиз.
Business Analytics технологик стеклари
Google Sheets
Excel
Tableau
Google Analytics
Python
«Business Analytics (BA)» курсининг ўқув дастури
1. Business Analytics’га кириш ва асосий тушунчалар
- Business Analytics нима?
- Descriptive, Predictive ва Prescriptive Analytics
- BA учун ишлатиладиган асосий воситалар
2. Маълумот турлари ва маълумот базасини тузиш
- Тузилмаланган ва тузилмасиз маълумотлар
- Маълумотлар омбори ва data warehouse тушунчаси
- Маълумотни йиғиш ва сақлаш стратегиялари
3. Маълумотларни тозалаш ва тайёрлаш
- Маълумотлардаги хатоликлар ва уларни бартараф этиш
- Outlier’лар ва missing values билан ишлаш
- Python ва Excel ёрдамида маълумотларни тозалаш
4. Excel билан ишлаш ва визуализация
- Excel’да статистик таҳлил
- Pivot Table ва Dashboard яратиш
- Data visualization учун энг яхши амалиётлар
5. SQL асослари ва сўровлар
- SQL синтаксиси: SELECT, WHERE, GROUP BY, JOIN
- Маълумотларни саралаш ва филтрлаш
6. SQL билан маълумотлар трансформацияси
- Subqueries ва Common Table Expressions (CTE)
- Window Functions ва Aggregate Functions
7. SQL билан Business Intelligence
- KPI’ларни ҳисоблаш
- SQL ёрдамида маълумотлар омборидан маълумот олиш
8. SQL ва Data Warehousing
- ETL жараёнлари
- Маълумотлар базасида оптималлаштириш
9. Python ёрдамида маълумотларни ишлаш
- Python асослари ва кутубхоналар: Pandas, NumPy
- CSV, JSON ва Excel файлларини ўқиш ва ёзиш
10. Python’да статистик таҳлил
- Data summarization ва статистик ўлчовлар
- Matplotlib ва Seaborn ёрдамида визуализация
11. Regression Analysis ва Forecasting
- Simple ва Multiple Regression
- Trend таҳлили ва вақт қаторлари
12. Python ёрдамида Machine Learning асослари
- Scikit-Learn ёрдамида маълумотларни башорат қилиш
- Классификация ва кластерлаш алгоритмлари
13. Python ёрдамида Business Decision Making
- Predictive modeling ва риск таҳлили
- Python ёрдамида қарор қабул қилиш жараёни
14. Sentiment Analysis ва NLP
- Natural Language Processing (NLP)
- Матн таҳлили ва sentiment analysis
15. Power BI билан визуализация
- Power BI интерфейси ва асосий элементлари
- Dashboard яратиш ва KPI мониторинги
16. Tableau билан ишлаш
- Tableau’да интерактив диаграммалар яратиш
- Dynamic filtering ва drill-down имкониятлари
17. Data Storytelling ва визуализация
- Маълумотлар орқали ҳикоя қилиш
- Маълумотлар визуализациясининг самарали усуллари
18. Маълумотлар таҳлили ва Performance Indicators
- KPI’ларни аниқлаш ва ўлчаш
- Business Performance Analytics
19. Risk Analysis ва Fraud Detection
- Fraud detection моделлари
- Рискларни таҳлил қилиш усуллари
20. BI ва AI (Сунъий интеллект) интеграцияси
- AI ёрдамида data-driven қарорлар
- Business Analytics ва Machine Learning
21. Реал лойиҳалар учун маълумотларни тайёрлаш
- Маълумотларни йиғиш, тозалаш ва қайта ишлаш
- Data-driven лойиҳаларни ишлаб чиқиш
22. Advanced Business KPI ва Performance Measurement
- Key Metrics ва Dashboard Reporting
- Business Performance Analysis case study
23. Business Analytics ҳақиқий лойиҳада
- Маълумотлар асосида қарор қабул қилиш жараёни
- Business Case Study ва амалий лойиҳа
24. Сертификат имтиҳонига тайёрланиш
- Business Analytics халқаро сертификатлари ҳақида
- Имтиҳон форматлари ва намунавий саволлар
Бизнинг менторлар
Курс нархи
- Ўқитиш формати: анъанавий (offline) ёки online
- Ҳар бир ўқув гуруҳи учун алоҳида ёпиқ гуруҳ
- Дарслар давлат ахборот тизимларига мослаштирилган
- Амалий лойиҳа устида ишлаш
- Ўқув материалларига чексиз кириш
- Расмий сертификат
Халқаро IT-сертификат
Курсни якунлагандан сўнг Сиз халқаро сертификатга эга бўласиз. У тайёргарлик даражангиз ва амалий кўникмаларингизни тасдиқлайди.
Сертификатни LinkedIn профилига бириктириш мумкин. У малака ошириш ҳужжати сифатида ҳам фойдаланилиши мумкин.
Бизнинг таълим дастурларимиз «Рақамли Ўзбекистон – 2030» давлат стратегияси (ПҚ-6079)ни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга ҳамда давлат органлари, банклар, компаниялар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини оширишга қаратилган. Биз замонавий талаблар билан мос келадиган рақамли кўникмаларни ўргатамиз ва бу билимларни дарҳол иш жараёнида қўллаш имконини берамиз.
Биз мутахассисларни реал рақамли иш муҳитига тайёрлаймиз — ҳозирданоқ самарадорликни оширадиган воситалар билан ишлашга йўналтирамиз.
Биз 1 100+ давлат хизматчиларини
ўқитдик
Кўп бериладиган саволлар
Ўқитиш анъанавий (офлайн) ёки масофавий (онлайн) форматда ўтказилади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам дарслар жонли тарзда, реал вақт режимида менторлар томонидан олиб борилади.
Буюртмачининг хоҳишига қараб, курслар ўзбек ёки рус тилида олиб борилади.
Ҳа, ушбу курслар тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мос келади. Дастурлар рақамли трансформациянинг устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган.
Ўқитиш фақат юридик шахсларга тақдим этилади — вазирликлар, давлат бюджети ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар, компаниялар, акциядорлик жамиятлари, тижорат ва давлат банкларига.
Давлат ташкилотлари ходимларини ўқитиш бўйича шартномаларни xarid.uzex.uz, xt-xarid.uz ва cooperation.uz давлат харидлари электрон тизими орқали тузишлари мумкин.
Бу расмий, шаффоф ва юридик жиҳатдан тўғри ҳамкорлик шаклини таъминлайди.
Тўлов курс якунлангач, расмий сертификатлар топширилгандан сўнг 100% миқдорда амалга оширилади. Бу ташкилотлар учун қўшимча кафолат ҳисобланади.
Курс муваффақиятли тугаллангач ва якуний имтиҳон топширилгандан сўнг, тингловчиларга халқаро сертификатлар берилади.
Шунингдек, барча тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланган маҳаллий сертификатни ҳам олишади.
Offline машғулотлар учун барча жиҳозлар жойида тақдим этилади. Online формат учун эса иштирокчиларда интернетга уланган компьютер ёки ноутбук бўлиши керак.