User experience/User interface (UX/UI)
UX/UI дизайн бўйича кўникмалар — фойдаланувчи тажрибасини таҳлил қилиш, интерфейс лойиҳалаш ва дизайн воситалари билан ишлаш бўйича билимлар берилади.
UX/UI дизайн бўйича кўникмалар — фойдаланувчи тажрибасини таҳлил қилиш, интерфейс лойиҳалаш ва дизайн воситалари билан ишлаш бўйича билимлар берилади.
2025 йилги дастур — мавзулар ҳар 6 ойда янгиланади
Дарсдан ташқари ментор ёрдами — менторлар дарслар оралиғида ҳам саволларга жавоб беришади
Ҳақиқий кейслар таҳлили — амалий вазифалар реал тижорат лойиҳаларидан олинади
Git-портфолиолингиз учун 2 та лойиҳа — ўқиш якунида тайёр репозиториялар
Курс ҳақида
8 500 000 сўмАлоқа оддий ва тушунарли: ҳаммаси жонли мулоқот ва мессенжерлар орқали амалга оширилади.
Дарс жадвалидан тортиб ўқишни мувофиқлаштиришгача бўлган барча ташкилий ишларни қўллаб-қувватлаш жамоаси ўз зиммасига олади, Сиз эса эътиборингизни ўқиш ва ривожланишга қаратишингиз мумкин.
IT-сертификат
Бу курс кимлар учун?
Курс UX/UI дизайнини ўрганишни хоҳлаётган янги бошловчилар учун. Сиз Figma билан ишлаш, фойдаланувчи тадқиқоти, прототип яратиш ва интерфейс орқали қулайлик ҳамда эстетикани уйғунлаштириш бўйича амалий кўникмалар оласиз.
Курс фойдаланувчи тажрибаси ва визуал тилни чуқурроқ тушунмоқчи бўлган мутахассислар учун мўлжалланган. Сиз фойдаланувчи хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш, wireframe ва прототип яратиш, интерфейслар орқали конверсияни ошириш ҳамда рақамли дизайн тенденцияларини ўрганасиз.
Нималарни ўрганасиз?
Сиз интерфейс ва фойдаланувчи тажрибасини лойиҳалаш тамойилларини ўрганасиз: веб ва мобил иловалар учун қулай, тушунарли ва жозибали интерфейслар яратишни ўзлаштирасиз. Фойдаланувчи нуқтаи назаридан фикрлаш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва интуитив дизайнга айлантириш кўникмаларни ўзлаштирасиз.
Курс Figma билан ишлаш, эскизлар ва интерактив прототиплар яратиш, ғояларни синовдан ўтказиш ҳамда фикр-мулоҳазаларни йиғишни ўз ичига олади. Амалий машғулотлар орқали замонавий UI дизайн усулларини эгаллаб, интерфейсларни босқичма-босқич лойиҳалаш, фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш ва профессионал дизайн кўникмаларини ривожлантирасиз.
Сиз реал иш ҳолатлари устида ишлайсиз: UX тузилмасини ишлаб чиқиш, UI компонентлари яратиш, мослашувчан интерфейслар ва дизайн тизимларини шакллантиришни ўрганасиз. Курс якунида портфелингизга қўшиш мумкин бўлган тўлиқ лойиҳаларни яратиб, амалий тажриба тўплайсиз ва профессионал дизайнер сифатида ишлашга тайёр бўласиз.
User experience/User interface (UX/UI) технологик стеклари
Figma
AdobeXD
Sketch
InVision
Photoshop
«User experience/User interface (UX/UI)» курсининг ўқув дастури
- UX ва UI дизайн нима?
- UX ва UI ўртасидаги фарқлар
- Фойдаланувчи марказли (user-centered) дизайн тамойиллари
- Ҳақиқий лойиҳалардан мисоллар
- Эмпатия нима ва у UX’да нима учун муҳим?
- User research усуллари: интервью, сўровномалар, кузатув
- Фойдаланувчи персонаси (User Persona) яратиш
- Фойдаланувчи йўли нима?
- Алоқа нуқталари (touchpoints)
- Оғриқли нуқталар ва имкониятлар
- Амалий машқ: фойдаланувчи йўлини чизиш
- Ахборот архитектураси нима?
- Sitemaps ва оқим диаграммалари (flow diagrams)
- Навигация андозалари: header, footer, breadcrumbs
- Ранг психологияси
- Типографика ва шрифт иерархияси
- Иконкалар билан ишлаш
- Design Systems ва UI-китлар
- Сетка тизими (Grid system) ва унинг роли
- Адаптив дизайн
- Бўш жой ва оралиқлар
- Амалий машқ: Figma’да макет яратиш
- Прототип нима?
- Figma’да прототиплар яратиш
- Анимациялар ва саҳифалараро ўтишлар
- UX ва интерактивлик ўртасидаги боғлиқлик
- Usability тест турлари
- А/Б тестлар ва сессия ёзувлари
- Фикр-мулоҳазаларни йиғиш ва маҳсулотни яхшилаш
- iOS ва Android ўртасидаги фарқлар
- Mobil UX бўйича энг яхши амалиётлар
- Босиладиган зоналар ўлчами ва ишоралар
- Амалий машқ: мобил UI яратиш
- Neumorphism, Glassmorphism, minimalism
- Оммабоп ишланмаларни таҳлил қилиш
- Портфолиога тайёргарлик
- Мини-лойиҳани бажариш (веб ёки мобил интерфейс)
- Figma’даги якуний прототип
- Портфолио тайёрлаш ва тақдимот
- Фикр-мулоҳаза олиш ва лойиҳа ҳимояси
Бизнинг менторлар
Курс нархи
- Ўқитиш формати: анъанавий (offline) ёки online
- Ҳар бир ўқув гуруҳи учун алоҳида ёпиқ гуруҳ
- Дарслар давлат ахборот тизимларига мослаштирилган
- Амалий лойиҳа устида ишлаш
- Ўқув материалларига чексиз кириш
- Расмий сертификат
Халқаро IT-сертификат
Курсни якунлагандан сўнг Сиз халқаро сертификатга эга бўласиз. У тайёргарлик даражангиз ва амалий кўникмаларингизни тасдиқлайди.
Сертификатни LinkedIn профилига бириктириш мумкин. У малака ошириш ҳужжати сифатида ҳам фойдаланилиши мумкин.
Бизнинг таълим дастурларимиз «Рақамли Ўзбекистон – 2030» давлат стратегияси (ПҚ-6079)ни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга ҳамда давлат органлари, банклар, компаниялар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини оширишга қаратилган. Биз замонавий талаблар билан мос келадиган рақамли кўникмаларни ўргатамиз ва бу билимларни дарҳол иш жараёнида қўллаш имконини берамиз.
Биз мутахассисларни реал рақамли иш муҳитига тайёрлаймиз — ҳозирданоқ самарадорликни оширадиган воситалар билан ишлашга йўналтирамиз.
Биз 1 100+ давлат хизматчиларини
ўқитдик
Кўп бериладиган саволлар
Ўқитиш анъанавий (офлайн) ёки масофавий (онлайн) форматда ўтказилади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам дарслар жонли тарзда, реал вақт режимида менторлар томонидан олиб борилади.
Буюртмачининг хоҳишига қараб, курслар ўзбек ёки рус тилида олиб борилади.
Ҳа, ушбу курслар тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мос келади. Дастурлар рақамли трансформациянинг устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган.
Ўқитиш фақат юридик шахсларга тақдим этилади — вазирликлар, давлат бюджети ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар, компаниялар, акциядорлик жамиятлари, тижорат ва давлат банкларига.
Давлат ташкилотлари ходимларини ўқитиш бўйича шартномаларни xarid.uzex.uz, xt-xarid.uz ва cooperation.uz давлат харидлари электрон тизими орқали тузишлари мумкин.
Бу расмий, шаффоф ва юридик жиҳатдан тўғри ҳамкорлик шаклини таъминлайди.
Тўлов курс якунлангач, расмий сертификатлар топширилгандан сўнг 100% миқдорда амалга оширилади. Бу ташкилотлар учун қўшимча кафолат ҳисобланади.
Курс муваффақиятли тугаллангач ва якуний имтиҳон топширилгандан сўнг, тингловчиларга халқаро сертификатлар берилади.
Шунингдек, барча тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланган маҳаллий сертификатни ҳам олишади.
Offline машғулотлар учун барча жиҳозлар жойида тақдим этилади. Online формат учун эса иштирокчиларда интернетга уланган компьютер ёки ноутбук бўлиши керак.