Python developer
Python’да дастурлаш (Django, FastAPI) — синтаксис ва маълумотлар тузилмаларидан тортиб, кутубхоналар, API ва веб-иловалар яратишгача бўлган тўлиқ курс.
Python’да дастурлаш (Django, FastAPI) — синтаксис ва маълумотлар тузилмаларидан тортиб, кутубхоналар, API ва веб-иловалар яратишгача бўлган тўлиқ курс.
2025 йилги дастур — мавзулар ҳар 6 ойда янгиланади
Дарсдан ташқари ментор ёрдами — менторлар дарслар оралиғида ҳам саволларга жавоб беришади
Ҳақиқий кейслар таҳлили — амалий вазифалар реал тижорат лойиҳаларидан олинади
Git-портфолиолингиз учун 2 та лойиҳа — ўқиш якунида тайёр репозиториялар
Курс ҳақида
10 500 000 сўмАлоқа оддий ва тушунарли: ҳаммаси жонли мулоқот ва мессенжерлар орқали амалга оширилади.
Дарс жадвалидан тортиб ўқишни мувофиқлаштиришгача бўлган барча ташкилий ишларни қўллаб-қувватлаш жамоаси ўз зиммасига олади, Сиз эса эътиборингизни ўқиш ва ривожланишга қаратишингиз мумкин.
IT-сертификат
Бу курс кимлар учун?
Курс дастурлаш тажрибасига эга бўлмаган, бироқ замонавий рақамли кўникмаларни эгаллашга интилаётган мутахассислар учун мўлжалланган. Таълим жараёни нолдан бошланади ва Python тилининг асосларини қамраб олади, бу эса мустаҳкам техник базани шакллантиришга ёрдам беради. Олинган билимлар профессионал фаолиятингизда дастурлашни ишонч билан қўллаш имконини беради.
Агар Сиз аллақачон IT соҳасида ишлаётган бўлсангиз — таҳлилчи, тестловчи ёки муҳандис бўлишингиздан қатъи назар, Python сизга рутинали вазифаларни автоматлаштириш, Backend билан чуқурроқ ишлаш, скриптлар ёзиш, маълумотлар билан ишлаш ва профессионал кўникмаларингизни мустаҳкамлашда ёрдам беради.
Нималарни ўрганасиз?
Сиз код ортида нима ётганини тушунасиз: ўзгарувчилар, шартлар, цикллар, функциялар ва класслар қандай ишлашини ўрганасиз. Дастур қисмлари қандай боғланишини англайсиз ва мантиқий, босқичма-босқич, тузилмавий фикрлашни шакллантирасиз. Бу билимлар IT-соҳада фаолият юритиш учун зарур бўлган мустаҳкам пойдеворни шакллантиради.
Сиз ғояларни амалий лойиҳаларга айлантиришни ўрганасиз — оддий автоматлаштиришдан тортиб, тўлиқ веб-иловаларгача. Менторлар сизга бутун жараёнда ёрдам беришади: вазифани белгилаш, код ёзиш, хатоларни тузатиш ва тақдимот қилиш. Барча лойиҳалар портфолиоингизга қўшилади ва карьера бошлашда муҳим асос бўлади.
Сиз реал IT-лойиҳаларда жамоа билан ишлаш учун зарур бўлган кўникмаларни ўзлаштирасиз. Техник топшириқни ўқиш ва тушунишни, вазифаларни келишишни, ўзгартиришлар киритишни ва бошқа иштирокчилар билан самарали мулоқот қилишни ўрганасиз. Ҳар бир босқичда менторлар сизга реал ишдаги каби фикр-мулоҳаза билдирадилар.
Python технологик стеклари
Python
Django
FastAPI
Flask
PostgreSQL
SQLite
Git
CI/CD
API
REST API
«Python developer» курсининг ўқув дастури
1. Backend дастурлашга кириш
- Backend нима? Frontend ва Backend ўртасидаги алоқалар
- Python ёрдамида Backend ёзишнинг афзалликлари
- Django ва Flask фреймворкларига умумий кириш
2. Python дастурлаш асослари
- Ўзгарувчилар ва маълумотлар турлари
- Функциялар ва объектга йўналтирилган дастурлаш (ООП)
- Файллар ва мўдуллар билан ишлаш
3. HTTP ва REST API асослари
- HTTP протоколи ва CRUD амаллари
- REST API тушунчаси ва унинг афзалликлари
- JSON ва XML форматлари
4. Маълумотлар базасига кириш
- Реляцион (SQL) ва нореляцион (NoSQL) маълумотлар базалари
- PostgreSQL ва SQLite асослари
- ORM (Object-Relational Mapping) тушунчаси
5. Виртуал муҳитлар ва пакетлар билан ишлаш
- Виртуал муҳит яратиш
- pip ёрдамида боғлиқликларни бошқариш
- Backend лойиҳасининг папка тузилмасини ташкил қилиш
6. Амалий лойиҳа – Flask’да mini-API яратиш
- Flask ёрдамида оддий API яратиш
- GET ва POST сўровлар билан ишлаш
- Маълумотларни JSON форматда қайтариш
7. Flask асослари
- Flask ўрнатиш ва биринчи иловани яратиш
- Маршрутлаш ва URL билан ишлаш
8. Flask шаблонлари ва Jinja2
- HTML саҳифалар билан ишлаш
- Jinja2 ёрдамида динамик маълумотлар чиқариш
9. Flask’да маълумотлар базаси билан ишлаш
- SQLAlchemy ORM’дан фойдаланиш
- Flask-Migrate билан миграцияларни бошқариш
10. Flask’да аутентификация
- Фойдаланувчини рўйхатдан ўтказиш ва тизимга кириш
- JWT Token билан аутентификация
11. Flask’да RESTful API яратиш
- Flask-RESTful кутубхонасидан фойдаланиш
- API хавфсизлигини таъминлаш
12. Микрохизматлар ва Flask
- Микрохизмат архитектураси асослари
- Flask’да кичик сервислар яратиш
13. Flask’да WebSocket ва reak-time иловалар билан ишлаш
- WebSocket асослари
- Flask-SocketIO’дан фойдаланиш
14. Амалий лойиҳа – тўлиқ Flask API яратиш
- CRUD операцияларни амалга ошириш
- JWT аутентификация ва фойдаланувчиларни бошқариш
15. Django асослари
- Django архитектураси
- Django лойиҳасини яратиш
16. Django моделлари ва ORM
- Маълумотлар базаси билан ишлаш
- Django Migrations
17. Django Views ва Templates
- HTML саҳифаларни яратиш
- Шаблон тизими билан ишлаш
18. Django формалар ва фойдаланувчи киритмалари
- Фойдаланувчи маълумотларини текшириш (validation)
- CSRF ҳужумлардан ҳимоя
19. Django админ панели билан ишлаш
- Админ панелни созлаш
- Моделлар ва фойдаланувчиларни бошқариш
20. Django Rest Framework (DRF) – API яратиш
- Django Rest Framework асослари
- Serializer ва ViewSet билан ишлаш
21. JWT ва токен асосидаги аутентификация
- DRF’да JWT’дан фойдаланиш
- API endpoint’ларни ҳимоялаш
22. Кэш ва ишлашни оптималлаштириш
- Redis ва Memcached билан кэш ишлатиш
- Сўровларни оптималлаштириш
23. Django Signals ва фон вазифалари
- Django Signals билан автоматлаштириш
- Celery ва RabbitMQ билан асинхрон вазифалар
24. Django’да RESTful API тест қилиш
- API учун тест ёзиш
- Postman ва pytest’дан фойдаланиш
25. Django лойиҳасини Docker’да контейнерлаштириш
- Django’ни Docker’да ишга тушириш
- Docker Compose билан сервисларни бошқариш
26. Django’да GraphQL билан ишлаш
- GraphQL ва REST API фарқлари
- Graphene-Django билан GraphQL API яратиш
27. Амалий лойиҳа – тўлиқ RESTful API яратиш
- CRUD амалларни амалга ошириш
- JWT аутентификация ва рухсатларни бошқариш
28. Backend хавфсизлиги – SQL Injection ва XSS’дан ҳимоя
- SQL Injection хавфлари ва улардан ҳимояланиш усуллари
- XSS ва CSRF ҳужумлардан ҳимоя
29. API хавфсизлиги ва кириш назорати
- OAuth 2.0 ва JWT’дан фойдаланиш
- Rate Limiting ва API Keys билан ишлаш
30. CI/CD ва автоматлаштирилган deploy
- GitHub Actions ва GitLab CI/CD асослари
- Django ва Flask лойиҳаларини CI/CD орқали deploy қилиш
31. Серверни созлаш – Nginx ва Gunicorn
- Django’ни Nginx ва Gunicorn билан серверга деплой қилиш
32. AWS ва Heroku’да deploy қилиш
- Django ва Flask лойиҳаларини булутда жойлаштириш
33. Булутли хотира ва медиа файллар билан ишлаш
- AWS S3’да файлларни сақлаш
- Django ва Flask’да файлларни юклаш
34. Backend мониторинг ва логлар билан ишлаш
- Sentry ва New Relic’дан фойдаланиш
- Логларни йиғиш ва таҳлил қилиш
35. Якуний лойиҳа – Full Stack API яратиш
- Django ёки Flask ёрдамида комплекс API ишлаб чиқиш
- Frontend билан интеграция қилиш
36. Имтиҳон ва якуний тавсиялар
- Якуний лойиҳани тақдим этиш
- Сертификатлаш
Бизнинг менторлар
Курс нархи
- Ўқитиш формати: анъанавий (offline) ёки online
- Ҳар бир ўқув гуруҳи учун алоҳида ёпиқ гуруҳ
- Дарслар давлат ахборот тизимларига мослаштирилган
- Амалий лойиҳа устида ишлаш
- Ўқув материалларига чексиз кириш
- Расмий сертификат
Халқаро IT-сертификат
Курсни якунлагандан сўнг Сиз халқаро сертификатга эга бўласиз. У тайёргарлик даражангиз ва амалий кўникмаларингизни тасдиқлайди.
Сертификатни LinkedIn профилига бириктириш мумкин. У малака ошириш ҳужжати сифатида ҳам фойдаланилиши мумкин.
Бизнинг таълим дастурларимиз «Рақамли Ўзбекистон – 2030» давлат стратегияси (ПҚ-6079)ни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга ҳамда давлат органлари, банклар, компаниялар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини оширишга қаратилган. Биз замонавий талаблар билан мос келадиган рақамли кўникмаларни ўргатамиз ва бу билимларни дарҳол иш жараёнида қўллаш имконини берамиз.
Биз мутахассисларни реал рақамли иш муҳитига тайёрлаймиз — ҳозирданоқ самарадорликни оширадиган воситалар билан ишлашга йўналтирамиз.
Биз 1 100+ давлат хизматчиларини
ўқитдик
Кўп бериладиган саволлар
Ўқитиш анъанавий (офлайн) ёки масофавий (онлайн) форматда ўтказилади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам дарслар жонли тарзда, реал вақт режимида менторлар томонидан олиб борилади.
Буюртмачининг хоҳишига қараб, курслар ўзбек ёки рус тилида олиб борилади.
Ҳа, ушбу курслар тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мос келади. Дастурлар рақамли трансформациянинг устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган.
Ўқитиш фақат юридик шахсларга тақдим этилади — вазирликлар, давлат бюджети ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар, компаниялар, акциядорлик жамиятлари, тижорат ва давлат банкларига.
Давлат ташкилотлари ходимларини ўқитиш бўйича шартномаларни xarid.uzex.uz, xt-xarid.uz ва cooperation.uz давлат харидлари электрон тизими орқали тузишлари мумкин.
Бу расмий, шаффоф ва юридик жиҳатдан тўғри ҳамкорлик шаклини таъминлайди.
Тўлов курс якунлангач, расмий сертификатлар топширилгандан сўнг 100% миқдорда амалга оширилади. Бу ташкилотлар учун қўшимча кафолат ҳисобланади.
Курс муваффақиятли тугаллангач ва якуний имтиҳон топширилгандан сўнг, тингловчиларга халқаро сертификатлар берилади.
Шунингдек, барча тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланган маҳаллий сертификатни ҳам олишади.
Offline машғулотлар учун барча жиҳозлар жойида тақдим этилади. Online формат учун эса иштирокчиларда интернетга уланган компьютер ёки ноутбук бўлиши керак.