C# developer
.NET платформасида дастурлар яратиш — C# синтаксиси ва OOP ёндашувидан тортиб, десктоп дастурлар, веб-сервислар ва маълумотлар базалари билан ишлашгача.
.NET платформасида дастурлар яратиш — C# синтаксиси ва OOP ёндашувидан тортиб, десктоп дастурлар, веб-сервислар ва маълумотлар базалари билан ишлашгача.
2025 йилги дастур — мавзулар ҳар 6 ойда янгиланади
Дарсдан ташқари ментор ёрдами — менторлар дарслар оралиғида ҳам саволларга жавоб беришади
Ҳақиқий кейслар таҳлили — амалий вазифалар реал тижорат лойиҳаларидан олинади
Git-портфолиолингиз учун 2 та лойиҳа — ўқиш якунида тайёр репозиториялар
Курс ҳақида
8 800 000 сўмАлоқа оддий ва тушунарли: ҳаммаси жонли мулоқот ва мессенжерлар орқали амалга оширилади.
Дарс жадвалидан тортиб ўқишни мувофиқлаштиришгача бўлган барча ташкилий ишларни қўллаб-қувватлаш жамоаси ўз зиммасига олади, Сиз эса эътиборингизни ўқиш ва ривожланишга қаратишингиз мумкин.
IT-сертификат
Бу курс кимлар учун?
Курс дастурлашни энди ўрганаётганлар учун мўлжалланган. Таълим жараёни нолдан бошланади ва C# дастурлаш тилининг асосий тамойиллари, объектга йўналтирилган дастурлаш (OOP) ва .NET платформаси билан ишлаш кўникмаларини эгаллашга ёрдам беради. Курс якунида сиз desktop ёки веб-иловалар яратиш учун зарур билимларга эга бўласиз.
Агар Сиз IT соҳасида фаолият юритсангиз ва Backend ёки тизим дастурлаш бўйича билимларингизни чуқурлаштирмоқчи бўлсангиз, бу курс айнан сиз учун. C# ва .NET ёрдамида реал бизнес иловаларини яратиш, тестлашни автоматлаштириш ва корпоратив тизимларга интеграция қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўласиз.
Нималарни ўрганасиз?
Сиз код ортида нима ётганини тушунасиз: ўзгарувчилар, шартлар, цикллар, функциялар ва класслар қандай ишлашини ўрганасиз. Дастур қисмлари қандай боғланишини англайсиз ва мантиқий, босқичма-босқич, тузилмавий фикрлашни шакллантирасиз. Бу билимлар IT-соҳада фаолият юритиш учун зарур бўлган мустаҳкам пойдеворни шакллантиради.
Сиз ғояларни амалий лойиҳаларга айлантиришни ўрганасиз — оддий автоматлаштиришдан тортиб, тўлиқ веб-иловаларгача. Менторлар сизга бутун жараёнда ёрдам беришади: вазифани белгилаш, код ёзиш, хатоларни тузатиш ва тақдимот қилиш. Барча лойиҳалар портфолиоингизга қўшилади ва карьера бошлашда муҳим асос бўлади.
Сиз реал IT-лойиҳаларда жамоа билан ишлаш учун зарур бўлган кўникмаларни ўзлаштирасиз. Техник топшириқни ўқиш ва тушунишни, вазифаларни келишишни, ўзгартиришлар киритишни ва бошқа иштирокчилар билан самарали мулоқот қилишни ўрганасиз. Ҳар бир босқичда менторлар сизга реал ишдаги каби фикр-мулоҳаза билдирадилар.
C# технологик стеклари
C#
.NET Core
Docker
Postman
SQL Server
«C# developer» курсининг ўқув дастури
1. C# га кириш
- C# тили ва .NET Framework тарихи
- Visual Studio муҳитини ўрнатиш ва созлаш
- Биринчи "Hello, World!" дастури
2. Маълумот турлари ва ўзгарувчилар
- Primitive турлар
- Ўзгарувчи эълон қилиш ва ишлатиш
- Type casting
3. Операторлар
- Арифметик ва мантиқий операторлар
- Таққослаш операторлари
- Expression vs Statement
4. Шартли операторлар
- if, else, else if
- switch-case
- Nested шартлар
5. Цикллар
- for, while, do-while
- break ва continue
- foreach
6. Массивлар
- Array яратиш ва элементларга мурожаат
- Multi-dimensional arrays
- Array методлари
7. Функциялар
- Функция яратиш ва чақириш
- Параметрлар ва return
- Overloading
8. String’лар билан ишлаш
- String методлари
- String interpolation
- StringBuilder
9.Файллар билан ишлаш (Text files)
- Файл ўқиш ва ёзиш
- File, StreamReader, StreamWriter
- Try-Catch блоклар
10. Exception handling
- Try, catch, finally
- Custom exception
- Throw оператори
11. Class ва объектлар
- OOP кириш
- Class яратиш ва объект ясаш
- Конструкторлар
12. Encapsulation ва properties
- Access modifiers
- get, set, private field
- Auto-implemented properties
13. Inheritance (мерос олиш)
- Base ва derived class’лар
- override ва virtual
- Polymorphism’га кириш
14. Interface ва Abstract class
- Interface яратиш ва implement қилиш
- Abstract class ва фарқлари
15. Collections (List, Dictionary, HashSet)
- List T, Dictionary TKey, TValue
- Итерация қилиш
- Collection методлари
16. LINQ асослари
- LINQ синтаксиси
- Select, Where, OrderBy
- Anonymous types
17. Delegate’лар ва Event’лар
- Delegate асослари
- Event’лар билан ишлаш
- Action ва Func
18. Namespace ва dll
- Namespace яратиш
- External кутубхоналарни қўшиш
- Dll файллар билан ишлаш
19. Windows Forms асослари
- WinForms илова яратиш
- Form controls (Button, TextBox, Label)
- Event handling
20. Маълумотлар базаси билан ишлаш (ADO.NET)
- SQL Server билан боғланиш
- CRUD амаллари
- DataReader ва DataAdapter
21. Entity Framework’га кириш
- Code First модели
- DbContext ва DbSet
- Migration’лар
22. JSON билан ишлаш
- JSON serialization ва deserialization
- Newtonsoft.Json
- REST API'дан JSON олиш
23. Асинхрон дастурлаш (async/await)
- Thread ва Task
- async, await
- Real-world мисоллар
24. Unit Test ва Debugging
- Unit тестлар ёзиш (NUnit)
- Visual Studio debugging воситалари
- Try-Catch + logging
25. Мини лойиҳага тайёргарлик
- Талаблар таҳлили
- Фойдаланувчи интерфейси лойиҳаси
- Технология танлаш
26-28. Консоль дастур лойиҳаси
- Масалан: Student Management System
- CRUD функциялар
- Файлга ёзиш ёки маълумотлар базаси билан ишлаш
29-31. Windows Forms лойиҳаси
- Масалан: To-do List
- UI, Event’лар, Validation
- JSON билан маълумот сақлаш
32-34. Veb API ва Frontend билан боғланиш
- .NET Core Web API яратиш
- GET, POST, PUT, DELETE
- Postman тест қилиш
35. Unity билан танишув
- Unity интерфейси
- C# орқали ҳаракат
- Ўйин физикасига кириш
36. Якуний лойиҳа ва сертификат тайёрлаш
- 1 та мустақил лойиҳа
- Code review ва таҳлил
- Тайёр портфолиога қўшиш
Бизнинг менторлар
Курс нархи
- Ўқитиш формати: анъанавий (offline) ёки online
- Ҳар бир ўқув гуруҳи учун алоҳида ёпиқ гуруҳ
- Дарслар давлат ахборот тизимларига мослаштирилган
- Амалий лойиҳа устида ишлаш
- Ўқув материалларига чексиз кириш
- Расмий сертификат
Халқаро IT-сертификат
Курсни якунлагандан сўнг Сиз халқаро сертификатга эга бўласиз. У тайёргарлик даражангиз ва амалий кўникмаларингизни тасдиқлайди.
Сертификатни LinkedIn профилига бириктириш мумкин. У малака ошириш ҳужжати сифатида ҳам фойдаланилиши мумкин.
Бизнинг таълим дастурларимиз «Рақамли Ўзбекистон – 2030» давлат стратегияси (ПҚ-6079)ни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга ҳамда давлат органлари, банклар, компаниялар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини оширишга қаратилган. Биз замонавий талаблар билан мос келадиган рақамли кўникмаларни ўргатамиз ва бу билимларни дарҳол иш жараёнида қўллаш имконини берамиз.
Биз мутахассисларни реал рақамли иш муҳитига тайёрлаймиз — ҳозирданоқ самарадорликни оширадиган воситалар билан ишлашга йўналтирамиз.
Биз 1 100+ давлат хизматчиларини
ўқитдик
Кўп бериладиган саволлар
Ўқитиш анъанавий (офлайн) ёки масофавий (онлайн) форматда ўтказилади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам дарслар жонли тарзда, реал вақт режимида менторлар томонидан олиб борилади.
Буюртмачининг хоҳишига қараб, курслар ўзбек ёки рус тилида олиб борилади.
Ҳа, ушбу курслар тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мос келади. Дастурлар рақамли трансформациянинг устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган.
Ўқитиш фақат юридик шахсларга тақдим этилади — вазирликлар, давлат бюджети ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар, компаниялар, акциядорлик жамиятлари, тижорат ва давлат банкларига.
Давлат ташкилотлари ходимларини ўқитиш бўйича шартномаларни xarid.uzex.uz, xt-xarid.uz ва cooperation.uz давлат харидлари электрон тизими орқали тузишлари мумкин.
Бу расмий, шаффоф ва юридик жиҳатдан тўғри ҳамкорлик шаклини таъминлайди.
Тўлов курс якунлангач, расмий сертификатлар топширилгандан сўнг 100% миқдорда амалга оширилади. Бу ташкилотлар учун қўшимча кафолат ҳисобланади.
Курс муваффақиятли тугаллангач ва якуний имтиҳон топширилгандан сўнг, тингловчиларга халқаро сертификатлар берилади.
Шунингдек, барча тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланган маҳаллий сертификатни ҳам олишади.
Offline машғулотлар учун барча жиҳозлар жойида тақдим этилади. Online формат учун эса иштирокчиларда интернетга уланган компьютер ёки ноутбук бўлиши керак.