Oracle SQL DB
КУРС НОЯБР ОЙИДА БОШЛАНАДИ
Халқаро сертификат ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТ

Oracle SQL DB

Oracle SQL Database тизими билан ишлаш бўйича курс. Oracle SQL синтаксиси, маълумотларни оптималлаштириш ва корпоратив даражадаги маълумотлар базасини бошқариш бўйича билимлар берилади.

-12%
30 ноябргача

Oracle SQL Database тизими билан ишлаш бўйича курс. Oracle SQL синтаксиси, маълумотларни оптималлаштириш ва корпоратив даражадаги маълумотлар базасини бошқариш бўйича билимлар берилади.

2025 йилги дастур — мавзулар ҳар 6 ойда янгиланади

Дарсдан ташқари ментор ёрдами — менторлар дарслар оралиғида ҳам саволларга жавоб беришади

Ҳақиқий кейслар таҳлили — амалий вазифалар реал тижорат лойиҳаларидан олинади

Git-портфолиолингиз учун 2 та лойиҳа — ўқиш якунида тайёр репозиториялар

Курс ҳақида

8 500 000 сўм
Ўқиш формати
Курс гибрид форматда ўтказилади — IT Park’да анъанавий (offline) ёки Ўзбекистоннинг исталган нуқтасидан online тарзда қатнашиш мумкин. Ўзингизга қулай форматни танланг ва қулай шароитда ўқишни бошланг.
Ўқув материаллари
Таълим учун керакли барча материаллар ўз вақтида етказилади — тарқатмалар, топшириқлар ва ёрдамчи материаллар бевосита менторлар томонидан берилади.
Алоқа оддий ва тушунарли: ҳаммаси жонли мулоқот ва мессенжерлар орқали амалга оширилади.
Менторлар ва қўллаб-қувватлаш жамоаси
Курс менторлари — бу Middle ва Senior даражадаги мутахассислар бўлиб, улар ҳар куни Ўзбекистоннинг етакчи IT-компанияларида — EPAM, Uzum, UZCARD, Yandex, Green White Solutions ва бошқаларда — реал муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланади. Улар мураккаб мавзуларни тушунишга ёрдам беради, топшириқларни текширади ва чуқур фикр-мулоҳаза билдиради.

Дарс жадвалидан тортиб ўқишни мувофиқлаштиришгача бўлган барча ташкилий ишларни қўллаб-қувватлаш жамоаси ўз зиммасига олади, Сиз эса эътиборингизни ўқиш ва ривожланишга қаратишингиз мумкин.
Маҳаллий IT-сертификат
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланган
Халқаро
IT-сертификат
дунё бўйлаб тан олинади ва малакангизни тасдиқлайди
13 500 000 сўм
тўлиқ курс, имтиҳон ва сертификатни ўз ичига олади
Курснинг бошланиши
ҳар ойнинг 5 ва 20 саналарида
IT Park’да offline / Ўзбекистоннинг исталган нуқтасидан online

Бу курс кимлар учун?

SQL ва Oracle маълумотлар базаси билан ишлашни ўрганмоқчи бўлганлар учун

Агар сиз дастурлаш, data analysis ёки маълумотлар базаси администрацияси соҳаларига киришни истасангиз, Oracle SQL курси айнан сиз учун. Курс давомида сиз SQL синтаксиси, Oracle маълумотлар базаси тузилмаси ва реал бизнес ҳолатларида query ёзишни ўрганасиз. Бу билимлар дастурчилар, data analyst’лар ва DBA’лар учун зарурдир.

Дастурчилар, data analyst’лар ва маълумотлар базаси администраторлари учун

Агар сиз IT соҳасида фаолият юритсангиз ва корпоратив даражадаги Oracle Database тизими билан ишлашни чуқур ўрганмоқчи бўлсангиз — ушбу курс сизга амалий билимлар беради. Сиз query optimization, PL/SQL, хавфсизлик ва backup стратегияларини ўрганасиз.

Нималарни ўрганасиз?

🧩 Oracle’да профессионал СҚЛ-сўровлар ёзиш

Oracle Database муҳитида SQL синтаксисини чуқур ўзлаштирасиз: маълумотларни танлаш, фильтрлаш, саралаш, агрегация ва JOIN орқали мураккаб сўровлар ёзишни ўрганасиз. Шартли операторлар ва функциялар ёрдамида реал маълумотлар базасидан керакли маълумотларни тез ва аниқ олиш ҳамда таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантирасиз.

🛠 Oracle базаларини самарали бошқариш

Сиз маълумотлар базасидаги объектларни яратиш, ўзгартириш ва ўчиришни, функциялар ҳамда индекслар билан ишлашни ўрганасиз. Шунингдек, катта ҳажмдаги маълумотлар учун сўровларни оптималлаштириш, тизим самарадорлигини ошириш ва маълумотлар билан тез ишлаш бўйича амалий кўникмаларни ривожлантирасиз.

🤝 Маълумотлар базаси архитектураси асослари

Сиз Oracle реляцион маълумотлар базалари тузилишини чуқурроқ тушунасиз, PL/SQL кенгайтмаларидан фойдаланишни ва мураккаб сўровлар тузишни ўрганасиз. Маълумотларни самарали бошқариш, жараёнларни автоматлаштириш ва катта тизимларда тез ҳамда ишончли ечимлар яратиш учун зарур бўлган амалий кўникмаларни ўрганасиз.

Oracle SQL DB технологик стеклари

Oracle

Oracle

Excel

SQL Developer

Git

Python

«Oracle SQL DB» курсининг ўқув дастури

1. Oracle SQL ва Маълумотлар базаси архитектураси

  • Oracle DB тушунчаси ва мақсади
  • RDBMS ва Oracle SQL архитектураси

2. SQL буйруқлари ва маълумотларни сўров қилиш

  • SELECT, FROM, WHERE ва ORDER BY
  • DISTINCT, GROUP BY ва HAVING

3. Маълумотларни киритиш ва ўзгартириш

  • INSERT, UPDATE ва DELETE
  • TRUNCATE ва MERGE операциялари

4. Маълумотлар турларини бошқариш

  • CHAR, VARCHAR, NUMBER, DATE ва LOB турлари
  • DEFAULT ва NULL қийматлар

7. Индекслар ва Performance Optimization

  • Index турлари (B-Tree, Hash, GIN, GiST)
  • Index стратегиялари ва оптимизация
  • Query Planning ва Execution Plan

8. Stored Procedures ва Functions

  • PL/pgSQL синтаксиси
  • Stored Procedure яратиш ва ишлатиш
  • Cursors ва Error Handling

9. Triggers ва Events

  • BEFORE ва AFTER Triggers
  • Event триггерлар ва ишлатиш мисоллари
  • Dynamic Triggers

10. View ва Materialized View

  • View яратиш ва ишлатиш
  • Materialized View фарқлари
  • View Optimization стратегиялари

11. JSON ва XML билан ишлаш

  • JSON ва XML маълумот турлари
  • JSON ва XML query ишлатиш
  • PostgreSQL’да JSON функциялар

12. Full-Text Search ва Index Optimization

  • Full-Text Search тамойиллари
  • FTS учун Index яратиш
  • Search Query Optimization

11. PL/SQL’га кириш ва блоклар структурасини тушуниш

  • Anonymous block ва Named block
  • DECLARE, BEGIN, EXCEPTION ва END

12. PL/SQL’да ўзгарувчилар ва Data Types

  • Scalar, Composite ва Reference турлари
  • CONSTANT ва DEFAULT

13. Control Flow операторлари

  • IF-THEN-ELSE, CASE ва LOOP
  • FOR, WHILE ва CONTINUE

14. PL/SQL Cursors (курсорлар)

  • Implicit ва Explicit cursors
  • Cursor with parameters

15. Stored Procedures ва Functions

  • Stored procedure яратиш ва ишлатиш
  • Function яратиш ва ўзгарувчилар билан ишлаш

16. Exception Handling

  • NO_DATA_FOUND, TOO_MANY_ROWS ва OTHERS
  • Custom exception яратиш

17.Маълумотлар базасини индекслаш

  • Unique ва Non-unique индекслар
  • Bitmap ва Function-based индекслар

18. Transaction ва Locking механизми

  • COMMIT, ROLLBACK ва SAVEPOINT
  • Deadlock ва Transaction Isolation Levels

19. Жадвал бўйича ишлаш

  • Partitions ва Partitioning стратегиялари
  • Tablespace ва Segments

20. Triggers ва Audit механизмлари

  • Before ва After triggers
  • Database auditing ва FGA

21. Performance Tuning ва Query Optimization

  • EXPLAIN PLAN ва Query profiling
  • Index ва Caching стратегиялари

22. SQL Injection ва хавфсизлик

  • SQL Injection ҳужумлари ва олдини олиш
  • Data Masking ва User Privileges

23. Реал лойиҳада Oracle SQL базасини созлаш

  • Мураккаб сўровлар ва оптималлаштириш
  • PL/SQL ёрдамида маълумотларни бошқариш

24. Oracle SQL сертификати учун тайёрланиш

  • Имтиҳон формати ва намунавий саволлар
Саволлар қолдими? Уларга жавоб беришга тайёрмиз!
Саволлар қолдими? Уларга жавоб беришга тайёрмиз!

Курс нархи

13 500 000 сўм
15 000 000 сўм
тўлиқ курс нархи
2 ой | 24 та дарс
Курснинг бошланиш санаси — 16 ноябр
  • Ўқитиш формати: анъанавий (offline) ёки online
  • Ҳар бир ўқув гуруҳи учун алоҳида ёпиқ гуруҳ
  • Дарслар давлат ахборот тизимларига мослаштирилган
  • Амалий лойиҳа устида ишлаш
  • Ўқув материалларига чексиз кириш
  • Расмий сертификат

Тўлов усуллари

Халқаро IT-сертификат

Курсни якунлагандан сўнг Сиз халқаро сертификатга эга бўласиз. У тайёргарлик даражангиз ва амалий кўникмаларингизни тасдиқлайди.

  

Сертификатни LinkedIn профилига бириктириш мумкин. У малака ошириш ҳужжати сифатида ҳам фойдаланилиши мумкин.

IT Loyihalar Logo

Бизнинг таълим дастурларимиз «Рақамли Ўзбекистон – 2030» давлат стратегияси (ПҚ-6079)ни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга ҳамда давлат органлари, банклар, компаниялар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини оширишга қаратилган. Биз замонавий талаблар билан мос келадиган рақамли кўникмаларни ўргатамиз ва бу билимларни дарҳол иш жараёнида қўллаш имконини берамиз.

Биз мутахассисларни реал рақамли иш муҳитига тайёрлаймиз — ҳозирданоқ самарадорликни оширадиган воситалар билан ишлашга йўналтирамиз.

Биз 1 100+ давлат хизматчиларини
ўқитдик

Uzairways Uzairways
НГМК НГМК
Ўзбекнефтгаз Ўзбекнефтгаз
Hududgazta’minot Hududgazta’minot
ОБСЕ ОБСЕ
USAID USAID
Tashqi ishlar vazirligi tizimi Tashqi ishlar vazirligi tizimi
World Medicine World Medicine
The Branch of the University of Pisa in Tashkent The Branch of the University of Pisa in Tashkent
Uzairways Uzairways
НГМК НГМК
Ўзбекнефтгаз Ўзбекнефтгаз
Hududgazta’minot Hududgazta’minot
Tashqi ishlar vazirligi tizimi Tashqi ishlar vazirligi tizimi
ОБСЕ ОБСЕ
World Medicine World Medicine
USAID USAID
The Branch of the University of Pisa in Tashkent The Branch of the University of Pisa in Tashkent
Uztechtrade Uztechtrade
Toshshahartransxizmat Toshshahartransxizmat
АГМК АГМК
Iqtisodiyot va moliya vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi
Узметкомбинат Узметкомбинат
Turonbank Turonbank
Turkiy xalqlar Turkiy xalqlar
O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Navoiyazot Navoiyazot
Hududiy elektr tarmoqlari Hududiy elektr tarmoqlari

Кўп бериладиган саволлар

Ўқитиш анъанавий (офлайн) ёки масофавий (онлайн) форматда ўтказилади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам дарслар жонли тарзда, реал вақт режимида менторлар томонидан олиб борилади.

Буюртмачининг хоҳишига қараб, курслар ўзбек ёки рус тилида олиб борилади.

Ҳа, ушбу курслар тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мос келади. Дастурлар рақамли трансформациянинг устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган.

Ўқитиш фақат юридик шахсларга тақдим этилади — вазирликлар, давлат бюджети ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар, компаниялар, акциядорлик жамиятлари, тижорат ва давлат банкларига.

Давлат ташкилотлари ходимларини ўқитиш бўйича шартномаларни xarid.uzex.uz, xt-xarid.uz ва cooperation.uz давлат харидлари электрон тизими орқали тузишлари мумкин.

Бу расмий, шаффоф ва юридик жиҳатдан тўғри ҳамкорлик шаклини таъминлайди.

Тўлов курс якунлангач, расмий сертификатлар топширилгандан сўнг 100% миқдорда амалга оширилади. Бу ташкилотлар учун қўшимча кафолат ҳисобланади.

Курс муваффақиятли тугаллангач ва якуний имтиҳон топширилгандан сўнг, тингловчиларга халқаро сертификатлар берилади.

Шунингдек, барча тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланган маҳаллий сертификатни ҳам олишади.

Offline машғулотлар учун барча жиҳозлар жойида тақдим этилади. Online формат учун эса иштирокчиларда интернетга уланган компьютер ёки ноутбук бўлиши керак.

Саволлар қолдими?

Тугмани босиш орқали Сиз оферта шартларига ва шахсий маълумотларни қайта ишлашга розилик берасиз.

Саволлар қолдими? Биз мамнуният билан жавоб берамиз!