IBM Data Science
Data Science’ни ўрганиш — маълумотларни йиғиш, тайёрлаш, моделлаштириш, визуаллаштириш ва машинавий ўрганиш (IBM воситалари ёрдамида).
Data Science’ни ўрганиш — маълумотларни йиғиш, тайёрлаш, моделлаштириш, визуаллаштириш ва машинавий ўрганиш (IBM воситалари ёрдамида).
2025 йилги дастур — мавзулар ҳар 6 ойда янгиланади
Дарсдан ташқари ментор ёрдами — менторлар дарслар оралиғида ҳам саволларга жавоб беришади
Ҳақиқий кейслар таҳлили — амалий вазифалар реал тижорат лойиҳаларидан олинади
Git-портфолиолингиз учун 2 та лойиҳа — ўқиш якунида тайёр репозиториялар
Курс ҳақида
8 500 000 сўмАлоқа оддий ва тушунарли: ҳаммаси жонли мулоқот ва мессенжерлар орқали амалга оширилади.
Дарс жадвалидан тортиб ўқишни мувофиқлаштиришгача бўлган барча ташкилий ишларни қўллаб-қувватлаш жамоаси ўз зиммасига олади, Сиз эса эътиборингизни ўқиш ва ривожланишга қаратишингиз мумкин.
IT-сертификат
Бу курс кимлар учун?
Ушбу курс маълумотларни таҳлил қилиш, визуализация қилиш ва машинавий ўрганиш асосларини чуқур ўрганмоқчи бўлганлар учун мўлжалланган. Сиз Python, Pandas, Matplotlib, NumPy ва бошқа муҳим кутубхоналар билан ишлаш кўникмаларига эга бўласиз.
Агар сиз Data Science бўйича халқаро даражадаги сертификат олишни хоҳласангиз, бу курс айнан сиз учун. Курс давомида сиз IBM томонидан тасдиқланган ўқув дастурини ўзлаштирасиз ва амалий лойиҳалар устида ишлайсиз.
Нималарни ўрганасиз?
Сиз маълумотларни йиғиш ва тайёрлашдан бошлаб, уларни моделлаштириш ҳамда Python, Pandas ва Scikit-Learn ёрдамида таҳлил қилиш ва визуализация қилишгача бўлган тўлиқ жараённи ўзлаштирасиз. Шунингдек, мураккаб маълумотларни тозалаш, тартиблаш ва таҳлил учун қулай кўринишга келтириш бўйича амалий кўникмаларни ривожлантирасиз.
Сиз натижаларни аниқ ва профессионал тарзда тақдим этишни ўрганасиз: Matplotlib ва Seaborn ёрдамида графиклар яратиш, интерактив dashboardлар ва таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш. Ушбу визуализациялар маълумотларни тушунарли кўрсатиш, хулосаларни аниқ етказиш ва маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилишда самарали ёрдам беради.
Сиз асосий статистик усуллар, корреляция ва регрессияни ўзлаштирасиз, шунингдек Scikit-Learn ёрдамида илк Machine Learning моделларини яратишни ўрганасиз. Ушбу билимларни IBM Watson Studio’даги реал маълумотлар тўпламлари билан амалиётда қўллаб, таҳлил қилиш, прогнозлаш ва маълумотларга асосланган хулосалар чиқариш кўникмаларини ўрганасиз.
IBM Data Science технологик стеклари
IBM Watson Studio
Python
Matplotlib
Scikit-learn
Seaborn
«IBM Data Science» курсининг ўқув дастури
1. Data Science’га кириш ва IBM платформаси
- Data Science нима? Асосий тушунчалар
- IBM Data Science платформаси ва воситалари
- IBM Watson Studio билан ишлаш
2. Python ва Data Science кутубхоналари
- Python асослари (NumPy, Pandas, Matplotlib)
- Data Science учун Python экотизими
- Jupyter Notebook билан ишлаш
3. Маълумотлар таҳлилига кириш
- Маълумот турлари ва тозалаш
- Exploratory Data Analysis (EDA)
- Статистик таҳлил ва муҳим кўрсаткичлар
4. SQL ва Маълумотлар базаси асослари
- IBM Db2 ва SQL синтаксиси
- SQL орқали маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш
- SQL ва Python интеграцияси
5. Маълумотларни визуализация қилиш
- Matplotlib, Seaborn ва Plotly билан визуализация
- Интерактив графиклар яратиш
- Data storytelling
6. Big Data ва Cloud Computing
- Big Data тушунчаси ва Apache Spark
- IBM Cloud ва Watson AI хизматлари
- Cloud-based Data Science технологиялари
7. Назоратли ўрганиш (Supervised Learning)
- Regression ва Classification алгоритмлари
- Logistic Regression ва Decision Trees
- Модел баҳолаш ва tuning
8. Назоратсиз ўрганиш (Unsupervised Learning)
- Clustering (K-Means, DBSCAN)
- Dimensionality Reduction (PCA, t-SNE)
- Anomaly Detection
9. Нейрон тармоқлар ва Deep Learning
- Сунъий нейрон тармоқлар (ANN)
- TensorFlow ва Keras билан ишлаш
- CNN ва RNN асослари
10. Feature Engineering ва Data Preprocessing
- Feature Scaling ва Encoding
- Маълумотларни тозалаш ва мувозанатлаштириш
- Feature Selection техникалари
11. Модел баҳолаш ва оптималлаштириш
- Precision, Recall, F1-score, ROC-AUC
- Hyperparameter tuning (Grid Search, Random Search)
- Model Interpretability
12. Time Series ва Predictive Analytics
- Time Series Forecasting
- ARIMA ва LSTM моделлар
- IBM Watson билан предиктив таҳлил
13. NLP ва матн таҳлили
- Natural Language Processing асослари
- Sentiment Analysis ва Chatbot яратиш
- IBM Watson NLP API
14. Computer Vision ва тасвир таҳлили
- OpenCV ва CNN билан ишлаш
- IBM Watson Vision хизматлари
- Real-time тасвирни таҳлил қилиш
15. Маълумотларни тавсиялаш тизимлари
- Content-based ва Collaborative Filtering
- Matrix Factorization ва Deep Learning
- IBM Watson Recommender хизматлари
16. Data Science ва IoT
- IoT учун Data Science
- IBM Watson IoT ва сенсор маълумотларини таҳлил қилиш
- IoT билан real-time Data Science лойиҳалари
17. AutoML ва AutoAI
- Automated Machine Learning тушунчаси
- IBM AutoAI билан модел яратиш
- Model Explainability ва Deployment
18. AI ва Ethical AI тамойиллари
- AI моделда bias ва дискриминация
- Explainable AI (XAI)
- AI ва ахлоқий меъёрлар
19. Data Science учун Docker ва Kubernetes
- Docker ва контейнерлаш асослари
- Kubernetes ва IBM Cloud Kubernetes Service
- Data Science учун микрохизматлар
20. Data Science Model Deployment
- Flask ва FastAPI билан модел deploy қилиш
- IBM Watson ML билан интеграция
- REST API яратиш
21. Data Science ва Cybersecurity
- Киберхавфсизликда Data Science
- Fraud Detection моделлар
- IBM Security AI хизматлари
22. Якуний лойиҳа – IBM Data Science real-case study
- Амалий лойиҳани ишлаб чиқиш
- IBM Watson хизматлари билан интеграция
- Data Science лойиҳаларини бошқариш
23. Сертификат имтиҳонига тайёрланиш
- IBM Data Science сертификати ҳақида тушунча
- Имтиҳон форматлари ва тест саволлари
- IBM Data Science сертификати олиш учун йўриқнома
24. Якуний тест ва баҳолаш
- Симуляция имтиҳони ўтказиш
- Якуний баҳолаш ва лойиҳа тақдимоти
Бизнинг менторлар
Курс нархи
- Ўқитиш формати: анъанавий (offline) ёки online
- Ҳар бир ўқув гуруҳи учун алоҳида ёпиқ гуруҳ
- Дарслар давлат ахборот тизимларига мослаштирилган
- Амалий лойиҳа устида ишлаш
- Ўқув материалларига чексиз кириш
- Расмий сертификат
Халқаро IT-сертификат
Курсни якунлагандан сўнг Сиз халқаро сертификатга эга бўласиз. У тайёргарлик даражангиз ва амалий кўникмаларингизни тасдиқлайди.
Сертификатни LinkedIn профилига бириктириш мумкин. У малака ошириш ҳужжати сифатида ҳам фойдаланилиши мумкин.
Бизнинг таълим дастурларимиз «Рақамли Ўзбекистон – 2030» давлат стратегияси (ПҚ-6079)ни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга ҳамда давлат органлари, банклар, компаниялар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини оширишга қаратилган. Биз замонавий талаблар билан мос келадиган рақамли кўникмаларни ўргатамиз ва бу билимларни дарҳол иш жараёнида қўллаш имконини берамиз.
Биз мутахассисларни реал рақамли иш муҳитига тайёрлаймиз — ҳозирданоқ самарадорликни оширадиган воситалар билан ишлашга йўналтирамиз.
Биз 1 100+ давлат хизматчиларини
ўқитдик
Кўп бериладиган саволлар
Ўқитиш анъанавий (офлайн) ёки масофавий (онлайн) форматда ўтказилади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам дарслар жонли тарзда, реал вақт режимида менторлар томонидан олиб борилади.
Буюртмачининг хоҳишига қараб, курслар ўзбек ёки рус тилида олиб борилади.
Ҳа, ушбу курслар тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мос келади. Дастурлар рақамли трансформациянинг устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган.
Ўқитиш фақат юридик шахсларга тақдим этилади — вазирликлар, давлат бюджети ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар, компаниялар, акциядорлик жамиятлари, тижорат ва давлат банкларига.
Давлат ташкилотлари ходимларини ўқитиш бўйича шартномаларни xarid.uzex.uz, xt-xarid.uz ва cooperation.uz давлат харидлари электрон тизими орқали тузишлари мумкин.
Бу расмий, шаффоф ва юридик жиҳатдан тўғри ҳамкорлик шаклини таъминлайди.
Тўлов курс якунлангач, расмий сертификатлар топширилгандан сўнг 100% миқдорда амалга оширилади. Бу ташкилотлар учун қўшимча кафолат ҳисобланади.
Курс муваффақиятли тугаллангач ва якуний имтиҳон топширилгандан сўнг, тингловчиларга халқаро сертификатлар берилади.
Шунингдек, барча тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланган маҳаллий сертификатни ҳам олишади.
Offline машғулотлар учун барча жиҳозлар жойида тақдим этилади. Online формат учун эса иштирокчиларда интернетга уланган компьютер ёки ноутбук бўлиши керак.