AI Development
Сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш — массивларни қайта ишлаш, предиктив моделлаш ва визуаллаштиришгача бўлган кўникмалар ўргатилади.
Сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш — массивларни қайта ишлаш, предиктив моделлаш ва визуаллаштиришгача бўлган кўникмалар ўргатилади.
2025 йилги дастур — мавзулар ҳар 6 ойда янгиланади
Дарсдан ташқари ментор ёрдами — менторлар дарслар оралиғида ҳам саволларга жавоб беришади
Ҳақиқий кейслар таҳлили — амалий вазифалар реал тижорат лойиҳаларидан олинади
Git-портфолиолингиз учун 2 та лойиҳа — ўқиш якунида тайёр репозиториялар
Курс ҳақида
11 500 000 сўмАлоқа оддий ва тушунарли: ҳаммаси жонли мулоқот ва мессенжерлар орқали амалга оширилади.
Дарс жадвалидан тортиб ўқишни мувофиқлаштиришгача бўлган барча ташкилий ишларни қўллаб-қувватлаш жамоаси ўз зиммасига олади, Сиз эса эътиборингизни ўқиш ва ривожланишга қаратишингиз мумкин.
IT-сертификат
Бу курс кимлар учун?
Курс сунъий интеллект ва машинавий ўрганишни нолдан ўрганмоқчи бўлганлар учун мўлжалланган. У Python асосларидан бошланади ва босқичма-босқич замонавий AI технологияларига — маълумотларни қайта ишлаш, нейрон тармоқлар, шунингдек, ўз AI-иловаларингизни яратишгача олиб боради. Курс тузилмаси техник тайёргарликка эга бўлмаганлар учун ҳам қулай тарзда ўқишни таъминлайди.
Агар сиз аналитик, дастурчи, тестловчи ёки муҳандис бўлсангиз, ушбу курс сизга машинавий ўрганиш, нейрон тармоқлар, табиий тилни қайта ишлаш (NLP) ва чуқур ўрганиш бўйича замонавий ёндашувларни ўзлаштиришга ёрдам беради. Сиз AI’ни мавжуд лойиҳаларга интеграция қилиш, вазифаларни автоматлаштириш, малакангизни ошириш ва халқаро сертификатларга тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўласиз.
Нималарни ўрганасиз?
Сиз сунъий интеллект усулларини реал вазифаларда қандай қўллашни босқичма-босқич ўрганасиз — ML-моделларни созлашдан тортиб, AI-ечимларни турли хизматлар ва бизнес жараёнларига интеграция қилишгача. Курс давомида амалий лойиҳалар устида ишлайсиз, реал кейсларни таҳлил қиласиз.
Сиз Python, TensorFlow, PyTorch ва бошқа замонавий воситалардан фойдаланиб моделларни ўқитиш, маълумотларни тозалаш, таҳлил қилиш ва визуализация қилишни ўрганасиз. Шунингдек, нейрон тармоқлар (CNN, RNN) қуриш, transfer learning қўллаш, NLP билан ишлаш ҳамда реал лойиҳалар асосида амалий тажрибага эга бўласиз.
Сиз ўз AI-лойиҳаларингизни яратиб, моделларни Flask ёки FastAPI орқали жорий қиласиз ҳамда реал фойдали иловалар ишлаб чиқасиз. Менторинг жараёни орқали ғоядан тайёр ишлайдиган ечимларгача бўлган барча босқичларни ўтасиз, амалий тажриба тўплайсиз ва тўлиқ функционал лойиҳаларни яратиш имкониятига эга бўласиз.
AI Development технологик стеклари
OpenAI
Python
Pandas
Flask
FastAPI
«AI Development» курсининг ўқув дастури
1. Сунъий интеллектга кириш ва асосий тушунчалар
- Сунъий интеллект (AI) нима?
- AI бўлимлари: Machine Learning, Deep Learning, NLP
- AI тарихига назар ва ривожланиш тенденциялари
2. AI муҳитини тайёрлаш
- Python AI учун асосий восита сифатида
- TensorFlow, PyTorch ва scikit-learn кутубхоналари
- Google Colab ва Jupyter Notebook созламалари
3. Маълумотлар билан ишлаш
- Маълумот тўплаш ва тозалаш
- CSV, JSON ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш
- Pandas ва NumPy билан маълумотларни таҳлил қилиш
4. Маълумотларни визуализация қилиш
- Matplotlib ва Seaborn кутубхоналари
- AI учун муҳим бўлган визуализация техникалари
- Маълумотларни таҳлил қилиш ва аномалияларни аниқлаш
5. Машинавий ўрганиш асослари
- Machine Learning турлари: Supervised, Unsupervised, Reinforcement Learning
- Модель яратиш жараёни
6. Supervised Learning алгоритмлари
- Regression ва классификация
- Linear Regression ва Logistic Regression
7. Unsupervised Learning алгоритмлари
- Clustering (K-Means, DBSCAN)
- Principal Component Analysis (PCA)
8. Моделни баҳолаш ва оптималлаштириш
- Моделни валидация қилиш (train-test split, cross-validation)
- Hyperparameter tuning ва GridSearchCV
9. Ensembles ва Bagging/Boosting
- Random Forest, AdaBoost, XGBoost
- Модель ансамбллари ва уларнинг самарадорлиги
10. Reinforcement Learning асослари
- Q-Learning ва Deep Q Networks (DQN)
- OpenAI Gym билан ишлаш
11. Нейрон тармоқларга кириш
- Нейрон тармоқлар қандай ишлайди?
- Активация функциялари ва оптималлаштириш
12. TensorFlow ва Keras асослари
- TensorFlow’да модель яратиш
- Keras ёрдамида оддий нейрон тармоқ қуриш
13. Конволюцион нейрон тармоқлар (CNN)
- CNN тармоқлари ва тасвирни қайта ишлаш
- CNN моделини яратиш ва уни синовдан ўтказиш
14. Такрорланувчи нейрон тармоқлар (RNN) ва LSTM
- Секвенцияли маълумотларни қайта ишлаш
- LSTM ва GRU моделлари
15. Generative Adversarial Networks (GANs)
- GANs нима ва қандай ишлайди?
- Image generation ва StyleGAN технологияси
16. Transfer Learning ва Pretrained моделлар
- Pretrained моделлар: ResNet, VGG, BERT
- Transfer learning билан ўз моделини яратиш
17. NLP асослари
- NLP нима ва унинг қўлланилиши
- Токенизация, stemming ва lemmatization
18. Sentiment Analysisва матн классификацияси
- NLP учун sklearn ва NLTK кутубхоналари
- Sentiment analysis моделини яратиш
19. Transformer моделлар ва BERT
- Transformer моделлар нима?
- BERT моделини қўллаш
20. Chatbot ва AI Assistant яратиш
- Seq2Seq ва Encoder-Decoder моделлар
- Rasa ва Dialogflow билан chatbot яратиш
21. AI моделини Deployment қилиш
- Flask ва FastAPI билан AI моделини web’га чиқариш
- Streamlit билан AI дастурларини яратиш
22. AI этикаси ва хавфсизлик
- AI алгоритмларида bias ва дискриминация
- AI тизимларининг хавфсизлиги ва муаммолар
23. Реал AI лойиҳаси устида ишлаш
- AI амалий тадқиқоти ва case study
- Лойиҳани якунлаш ва натижаларни тақдим этиш
24. Сертификат имтиҳонига тайёрланиш
- AI халқаро сертификатлари ҳақида
- Имтиҳон саволлари ва намунавий тестлар
Бизнинг менторлар
Курс нархи
- Ўқитиш формати: анъанавий (offline) ёки online
- Ҳар бир ўқув гуруҳи учун алоҳида ёпиқ гуруҳ
- Дарслар давлат ахборот тизимларига мослаштирилган
- Амалий лойиҳа устида ишлаш
- Ўқув материалларига чексиз кириш
- Расмий сертификат
Халқаро IT-сертификат
Курсни якунлагандан сўнг Сиз халқаро сертификатга эга бўласиз. У тайёргарлик даражангиз ва амалий кўникмаларингизни тасдиқлайди.
Сертификатни LinkedIn профилига бириктириш мумкин. У малака ошириш ҳужжати сифатида ҳам фойдаланилиши мумкин.
Бизнинг таълим дастурларимиз «Рақамли Ўзбекистон – 2030» давлат стратегияси (ПҚ-6079)ни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга ҳамда давлат органлари, банклар, компаниялар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини оширишга қаратилган. Биз замонавий талаблар билан мос келадиган рақамли кўникмаларни ўргатамиз ва бу билимларни дарҳол иш жараёнида қўллаш имконини берамиз.
Биз мутахассисларни реал рақамли иш муҳитига тайёрлаймиз — ҳозирданоқ самарадорликни оширадиган воситалар билан ишлашга йўналтирамиз.
Биз 1 100+ давлат хизматчиларини
ўқитдик
Кўп бериладиган саволлар
Ўқитиш анъанавий (офлайн) ёки масофавий (онлайн) форматда ўтказилади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам дарслар жонли тарзда, реал вақт режимида менторлар томонидан олиб борилади.
Буюртмачининг хоҳишига қараб, курслар ўзбек ёки рус тилида олиб борилади.
Ҳа, ушбу курслар тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мос келади. Дастурлар рақамли трансформациянинг устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган.
Ўқитиш фақат юридик шахсларга тақдим этилади — вазирликлар, давлат бюджети ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар, компаниялар, акциядорлик жамиятлари, тижорат ва давлат банкларига.
Давлат ташкилотлари ходимларини ўқитиш бўйича шартномаларни xarid.uzex.uz, xt-xarid.uz ва cooperation.uz давлат харидлари электрон тизими орқали тузишлари мумкин.
Бу расмий, шаффоф ва юридик жиҳатдан тўғри ҳамкорлик шаклини таъминлайди.
Тўлов курс якунлангач, расмий сертификатлар топширилгандан сўнг 100% миқдорда амалга оширилади. Бу ташкилотлар учун қўшимча кафолат ҳисобланади.
Курс муваффақиятли тугаллангач ва якуний имтиҳон топширилгандан сўнг, тингловчиларга халқаро сертификатлар берилади.
Шунингдек, барча тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланган маҳаллий сертификатни ҳам олишади.
Offline машғулотлар учун барча жиҳозлар жойида тақдим этилади. Online формат учун эса иштирокчиларда интернетга уланган компьютер ёки ноутбук бўлиши керак.