Менторлар жамоаси
Бизнинг менторлар жамоамиз — бу етакчи IT-компанияларда ишлаш тажрибасига эга, дастурлаш, таҳлил ва лойиҳаларни бошқариш бўйича чуқур билимларга эга амалий мутахассислардир. Улар фақатгина ўргатмайди, балки йўл-йўриқ кўрсатади, реал ҳолатлардаги тажрибалари билан ўртоқлашади ва иштирокчиларга рақамли соҳада ишончли старт олиш ва ўсишга зарур бўлган кўникмаларни ривожлантиришда ёрдам беради.
Менторлар жамоаси
Бизнинг менторлар жамоамиз — бу етакчи IT-компанияларда ишлаш тажрибасига эга, дастурлаш, таҳлил ва лойиҳаларни бошқариш бўйича чуқур билимларга эга амалий мутахассислардир. Улар фақатгина ўргатмайди, балки йўл-йўриқ кўрсатади, реал ҳолатлардаги тажрибалари билан ўртоқлашади ва иштирокчиларга рақамли соҳада ишончли старт олиш ва ўсишга зарур бўлган кўникмаларни ривожлантиришда ёрдам беради.
Cisco CCNA/CCNP Instructor
Дилноз Хадралиева — телекоммуникация ва ахборот хавфсизлиги соҳасида катта тажрибага эга мутахассис. Кўп йиллик амалиёт давомида тармоқ инфратузилмасини бошқариш, тармоқ хавфсизлигини таъминлаш, VoIP-ечимларни жорий этиш ва йирик ташкилотлардаги техник лойиҳаларни муваффақиятли олиб бориш билан шуғулланган.
Cisco, Juniper, Fortinet каби етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг ускуналари ва технологиялари асосида лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширган. Корпоратив даражадаги BGP, OSPF, VPN, Quality of Service (QoS), ACL каби протокол ва технологияларни жорий қилган, уларни ишончлилик, хавфсизлик ва кенгаювчанлик тамойиллари асосида амалиётга татбиқ этган.
Тармоқ хавфсизлиги ва аудит, корпоратив тармоқларни лойиҳалаш ва техник қўллаб-қувватлаш, маршрутлаш ва коммутация тизимларини созлаш, тармоқ мониторинги, VoIP технологиялари билан ишлаш ҳамда Cisco ускуналари асосида техник лойиҳаларни амалга ошириш.
Cisco, Juniper, Fortinet, VMware ESXi, Windows Server, Active Directory, PRTG, Radius, TACACS
Лойиҳа Менежери
Мухаммадамируллохон Максумов — 4+ йиллик тажрибага эга IT Project Manager бўлиб, ERP, Fintech, EdTech, MedTech ва Telecom соҳаларида рақамли маҳсулотларни бошқариш ва таҳлил қилиш билан шуғулланади. У бизнес эҳтиёжларини техник ечимларга айлантириш, жамоаларни самарали бошқариш ва маҳсулотларни муваффақиятли етказиб беришда катта тажрибага эга.
IT лойиҳаларни бошқариш, бизнес таҳлил (Business Analysis), Agile ва Scrum методологиялари, product development, backlog management, stakeholder management, cross-functional team coordination, MVP planning, risk analysis, техник ва бизнес жамоалар ўртасида кўприк бўлиш.
Jira, Confluence, Notion, Miro, Trello, Linear, Slack, Figma, SQL (basic), BPMN, Kanban, Agile, Scrum, ERP тизимлари (SAP, Odoo)
Cisco CCNA/CCNP Instructor
20 йилдан ортиқ тажрибага эга IT ва телекоммуникация мутахассиси. "Uztelecom" АКда тармоқ инфратузилмаси, хавфсизлик, VoIP ва техник лойиҳаларни бошқариш йўналишларида фаолият юритган. Cisco, Juniper, Fortinet, Huawei каби етакчи ускуналар билан ишлаш бўйича катта амалий тажрибага эга. BGP, OSPF, VPN, Quality of Service (QoS), ACL каби илғор технологияларни амалиётга татбиқ этган.
Тармоқлар хавфсизлиги, тизим мониторинги, лойиҳа бошқаруви, VoIP, WiFi/WiMax, SIEM, Firewall’lar, IT инфратузилмасини оптималлаштириш.
Cisco, Fortinet, Juniper, Huawei, VMware ESXi, Windows Server, Active Directory, Python, Docker, IBM QRadar, PRTG, Radius, TACACS, TensorFlow, Keras, OpenCV, Pandas
Data Scientist | Power BI мутахассиси | AWS сертификатига эга дастурчи
Маълумотларни таҳлил қилиш ва сунъий интеллект асосида ечимлар ишлаб чиқиш бўйича мутахассис. Python, Power BI, SQL ва AWS каби воситалар билан ишлаш тажрибасига эга.
Интерактив дашбордлар ва автоматлаштирилган ҳисоботлар ишлаб чиққан, жумладан Upwork freelancing платформаси учун ҳам лойиҳаларда қатнашган.
Шунингдек, кўплаб талабаларни Python, машинали ўқитиш ва Data Analytics йўналишларида ўқитган.
3 йилдан ортиқ сунъий интеллект, таълим технологиялари ва маълумотлар визуализацияси соҳасида профессионал тажрибага эга.
Python, Power BI, SQL, AWS, Pandas, Scikit-learn
Data Analyst | BI Analyst
Тоҳир Худойқулов — 4+ йиллик тажрибага эга дата аналитик бўлиб, молия, fintech ва IT соҳаларида маълумотларни таҳлил қилиш, автоматлаштириш ва визуализация қилиш билан шуғулланади. У катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш, ETL жараёнларини ташкил қилиш ва бизнес қарорлар учун аналитик ечимлар яратишда кучли тажрибага эга.
Data analysis, BI analytics, ETL жараёнлар, data visualization, dashboard development, Python-based analytics, data engineering асослари, DWH, Big Data, A/B testing, бизнес метрикаларни таҳлил қилиш
Python, SQL, PostgreSQL, Oracle, Power BI, Tableau, Apache Superset, Airflow, Pandas, NumPy, Jupyter Notebook, Django, REST API, Celery, Redis, Docker, Linux, Git
Project & Product Management | Agile | Digital Strategy
Лойиҳа ва маҳсулот менежери сифатида кенг тажрибага эга. Ўзбекистоннинг IT соҳаси ҳамда стартап экотизимида фаол иштирок этган. AIsha AI’даги муҳим лойиҳаларда сунъий интеллект асосидаги илғор ечимларни жорий этишда қатнашган — мижозларга хизмат кўрсатиш ва бизнес жараёнларини автоматлаштириш бўйича иш олиб борган.
Кросс-функционал жамоаларни бошқариш, самарали ишлаб чиқиш жараёнларини йўлга қўйиш ҳамда рақамли маҳсулотларни стратегик ривожлантириш бўйича эксперт. Технологик тафаккур ва бизнес ёндашувни уйғунлаштириб, барқарор натижаларга эришишни мақсад қилган.
Scrum, Agile, Jira, Trello, Figma, Miro
Machine Learning | Artificial Intelligence | ML-community Uzbekistan Lead
Шаҳриёр Худойбердиев — Ўзбекистоннинг сунъий интеллект ва машинали ўқитиш соҳасидаги етакчи мутахассисларидан бири. У ақлли тизимлар яратиш, моделларни ўқитиш, алгоритмлар ишлаб чиқиш ва катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш бўйича чуқур тажрибага эга.
У ML-community Uzbekistan раҳбари — сунъий интеллект соҳасидаги мутахассислар, тадқиқотчилар ва талабаларни бирлаштирувчи профессионал ҳамжамият. Халқаро хакатонлар, илмий лойиҳалар ва рақамли трансформация ташаббусларида қатнашган. Минтақада open source ва амалий сунъий интеллект маданиятини ривожлантиришда фаол.
Машинали ўқитиш, чуқур ўқитиш, компьютер кўриш технологиялари, табиий тилни қайта ишлаш (NLP), тавсия тизимларини яратиш, A/B-тестлар, тушунтириладиган сунъий интеллект (Explainable AI), ML жараёнларини автоматлаштириш (MLOps), моделларнинг жорий этилиши ва амалий сунъий интеллект.
Python, TensorFlow, PyTorch, Scikit-learn, Keras, OpenCV, FastAPI, SQL, Pandas, NumPy, Matplotlib, MLflow, Docker, Git, Jupyter, Hugging Face.
JavaScript | React | TypeScript | Next.js | Frontend Middle Developer
Тўлқин Ахмадов — тажрибали Frontend дастурчи бўлиб, турли веб-лойиҳаларда мустақил ва жамоавий тарзда юқори сифатли ечимлар ишлаб чиқишда иштирок этган. У якка тартибдаги мижозлар учун ҳам, кенг кўламли тизимларда ҳам замонавий технологиялар асосида иловалар яратган, шартнома асосида амалга оширилган лойиҳаларда фаол иштирок этган.
Вақтида ва тўлиқ бажарилган техник топшириқлар, код сифати ва архитектура ёндашувларига бўлган эътибори орқали самарали натижаларга эришган. Интерактив, функционал ва тезкор веб-иловаларни ишлаб чиқишда кенг тажриба орттирган. Ҳар бир лойиҳа доирасида техник муаммоларни аниқлаш, оптималлаштириш ва такомиллаштириш бўйича ҳал қилувчи роль ўйнаган.
Frontend дастурлаш, веб-иловалар архитектураси, CRM тизимлари, кроссбраузерлик ва responsive дизайн, компонент асосида ишловчи тизимлар (React, Next.js), код структуралаш ва оптималлаштириш, REST API билан интеграция, жамоавий ҳамкорлик ва Git-based иш жараёнлари.
HTML, CSS, JavaScript, Bootstrap, Ajax, jQuery, Git, React.js, Redux, React Router, BEM, React Query, Next.js, TypeScript, Node.js, MongoDB
Fullstack Developer | C++ | Python | AR/VR | Cybersecurity
Муҳаммад Матчонов — Fullstack йўналишида фаолият юритаётган юқори малакали мутахассис. Бир нечта йирик лойиҳаларда Backend ва Frontend технологиялари асосида комплекс веб-иловаларни ишлаб чиққан. IT Park (2021–2024) доирасида киберхавфсизлик соҳасида ишлаб, хавфсиз ва барқарор тизимлар архитектурасини шакллантиришда иштирок этган.
Grace Project таркибида 3D анимация, AR/VR маҳсулотлар ва интерактив визуал тизимлар устида ишлаган. IT Jenius лойиҳасида Fullstack ечимларни ишлаб чиқиш, фойдаланувчи интерфейси ва маълумотлар базаси интеграциясини бошқарган. У HTML/CSS/JS,, C++ ва Python асосидаги муҳандислик ёндашувлар, real-time иловалар, маълумотлар оқимини бошқариш, тизим хавфсизлиги ва кенгаювчан Backend структуралар устида муваффақиятли иш тажрибасига эга.
Fullstack development, веб-архитектура, Frontend-Backend интеграцияси, маълумотлар базалари билан ишлаш, киберхавфсизлик, AR/VR интерфейслар, тизимлар автоматлаштириш, real-time технологиялар, мўдуллараро алоқалар ва CI/CD жараёнлари.
C++, C#, C, Python, Java, HTML, CSS, JavaScript, LabView, Blender, Unity, Unreal Engine, Arduino, Raspberry Pi, Docker, Git
Fullstack Developer | C++ | C# | Node.js | PostgreSQL | React
Сухроб Хайдаров — кучли Backend билимлари ва Frontend кўникмаларига эга тажрибали Fullstack дастурчи. У C++ ва C# асосида юқори юклама остида ишловчи тизимли ечимлар ишлаб чиққан. Шунингдек, маълумотлар базаси билан ишлаш, тизим хавфсизлиги ва код сифати бўйича катта тажрибага эга.
IT Park доирасидаги лойиҳаларда жамоавий ишлаш, техник топшириқларни ўз вақтида ва юқори сифат билан бажариш, ҳамда Frontend технологиялари асосида функционал веб-иловалар яратиш бўйича самарали фаолият юритган. У реал лойиҳалар асосида Backend ва Frontend архитектураларни уйғунлаштириб, комплекс тизимларни ишлаб чиққан.
Backend ва Frontend дастурлаш, тизимли ечимлар ишлаб чиқиш, кодни структуралаш ва оптималлаштириш, маълумотлар базалари билан ишлаш, REST лар, тизим хавфсизлиги, CI/CD жараёнлари, мўдуллараро интеграция ва масштаблаштириладиган веб-иловалар яратиш..
HTML, CSS, JavaScript, React, C++, C#, Java, .NET, Node.js, Express.js, REST API, PostgreSQL, MongoDB, JWT, Docker
Frontend Developer | React | Next.js | TypeScript | UI
Хасан Джураев — замонавий Frontend ечимлар ишлаб чиқишга ихтисослашган тажрибали дастурчи. У React ва Next.js асосида компонентли архитектурага эга веб-иловаларни ишлаб чиққан, фойдаланувчи интерфейси, маълумотлар оқимини бошқариш ва UI/UX дизайн тизимлари билан фаол ишлаган.
У бир нечта мураккаб админ панель ва интерфейсларни мустақил тарзда лойиҳалаштирган, Tailwind CSS, Material UI, AntDesign каби кутубхоналарни мукаммал ўзлаштирган ва Redux Toolkit, Zustand ёрдамида state management’ни самарали ташкил қилган. Веб-илова функционаллигини React Query орқали Backend билан интеграция қилган.
Frontend дастурлаш, компонентлар асосида веб-архитектура қуриш, Next.js асосида SSR/CSR ёндашувлари, UI дизайн тизимлари билан ишлаш, RESTful API интеграцияси, версияларни бошқариш, техник документация ва якка тартибдаги лойиҳаларнинг тўлиқ Frontend ишлаб чиқиш жараёнларини юритиш.
HTML5, CSS3, SCSS, Bootstrap5, JavaScript, TypeScript, React, Next.js, Tailwind CSS, React Query, REST API, Json, Postman, Yarn, NPM, Git, GitHub
Таълим дастурларининг раҳбари | Методист
Замонавий таълим ёндашувлари ва рақамли педагогика бўйича чуқур тушунчага эга эксперт. Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, методистлар жамоасини бошқариш, online ва offline таълим жараёнларини ташкил этиш, IT-курсларни нолдан яратиш ва жорий этиш бўйича катта тажрибага эга. Шунингдек, ўқув муҳитини лойиҳалаш, методик материаллар тайёрлаш, контент сифатини назорат қилиш, тескари алоқани йўлга қўйиш, ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мураккаб техник мавзуларни турли аудиториялар учун мослаштиришда фаол ишлайди.
IT-таълим методологияси, таълим дастурларини бошқариш, ўқув курсларини ишлаб чиқиш, таълимий контент дизайни, сифат аудити, глоссарийлар ва тестлар яратиш, педагогик дизайн, EdTech воситалари, лойиҳа асосидаги ўқитиш.
LMS платформалари, Notion, Trello, Miro, Figma, Canva, Google Workspace, MS Office, Confluence
UX/UI | Figma
Умида Умархўжаева — фойдаланувчига қулай, интуитив ва визуал жиҳатдан жозибадор интерфейслар яратишга ихтисослашган иқтидорли UX/UI дизайнер. У прототиплар ишлаб чиқиш, фойдаланувчи сценарийларини лойиҳалаш ва дизайнни турли платформаларга (веб ва мобил қурилмалар) мослаштириш бўйича тажрибага эга.
Ўз ишида Умида фойдаланувчи тажрибасига катта эътибор қаратади — у мақсадли аудиторияни ўрганади, фойдаланувчиларнинг муаммоларини аниқлаб, уларни ўйланган визуал ечимларга айлантиради. У замонавий дизайн тизимлари ёндашувларидан фаол фойдаланади ҳамда маҳсулот яратишнинг барча босқичларида дастурчилар ва буюртмачилар билан яқин ҳамкорликда ишлайди.
UX тадқиқотлари, фойдаланувчи сценарийлари, wireframe’лар, визуал дизайн, дизайн-фикрлаш, прототиплаштириш, мослашувчан дизайн, дизайн тизимлари, Frontend жамоаси билан ҳамкорлик.
Figma, FigJam, Adobe XD, Miro, Notion, Trello, Photoshop, Illustrator, Zeplin
UX/UI | Product Designer | Project Manager
AbexLab студиясининг асосчиси ва раҳбари. Жамоа рақамли маҳсулотлар ишлаб чиқиш, UX/UI дизайн, автоматлаштириш ва сунъий интеллект (AI) ечимларини жорий этишга ихтисослашган.
Арслан маҳсулот стратегияси, фойдаланувчи тажрибаси, визуал услуб ва лойиҳаларни бошидан охиригача бошқариш учун жавоб беради. Дизайн, дастурлаш ва бизнес мақсадлар орасида самарали ҳамкорликни таъминлайди.
У турли соҳалардаги мижозлар билан ишлаган — таълим, психология, e-commerce, автоматлаштириш ва IT маҳсулотлар. Тизимли тафаккур, деталларга эътибор ва натижага йўналтирилганлик билан ажралиб туради.
UX/UI дизайн, AI/ML, Figma, Frontend, Тизимли дизайн ёндашувлари
Cybersecurity | Real-Time Cyber Threat Detection
Садриддин Маматов — ахборот хавфсизлиги бўйича эксперт бўлиб, киберхавфларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, ҳодисаларни мониторинг қилиш ҳамда ахборот тизимларининг реал вақт режимида барқарорлигини таъминлаш бўйича амалий тажрибага эга. Тизимга ноқонуний киришларни аниқлаш, логлар корреляцияси ва ҳодисаларга жавоб бериш бўйича чуқур билимга эга.
Унинг асосий тажрибаси — реал вақт хавфларни аниқлаш архитектураларини қуриш, огоҳлантиришлар ва корреляция қоидаларини созлаш ҳамда шубҳали тармоқ фаоллигини таҳлил қилишдир. Иш фаолиятида у open source воситаларидан ҳам, корпоратив даражадаги ечимлардан ҳам фойдаланади — бу ёндашув хавфларни олдини олиш ва уларни тезда аниқлаб, зарарсизлантиришга қаратилган.
Киберхавфсизлик, ҳодисаларга жавоб бериш, реал вақт мониторинг, тармоқ трафигини таҳлил қилиш, SIEM тизимлари, лог-аналитика, заифликларни бошқариш, хавфсиз инфратузилмани қуриш, таҳдидлар разведкаси (threat intelligence).
Suricata, Wazuh, ELK Stack, Splunk, Snort, Wireshark, pfSense, OSSIM, MISP, CrowdSec, OpenVAS, Kibana, Graylog, Linux, Bash, Python, TCPDump
Cybersecurity | Real-Time Cyber Threat Detection
Зиёвуддин Юсупов — ахборот хавфсизлиги бўйича эксперт бўлиб, киберхавф-хатарларни кузатиш ва уларга тезкор жавоб беришга ихтисослашган. Корпоратив инфратузилмани ҳимоя қилиш тизимларини яратиш, тажовузларни аниқлаш воситаларини созлаш ҳамда real вақт режимида хавфсизлик ҳодисаларини таҳлил қилиш бўйича тажрибага эга.
У IDS/IPS тизимлари, SIEM платформалари, threat intelligence хизматлари ва лог-аналитика каби кенг кўламли технологиялар билан ишлайди. Киберхавфсизлик марказларини (SOC) яратиш, ахборот хавфсизлиги сиёсатларини шакллантириш, инсидентларга жавоб бериш сценарийларини тузиш ва тармоқ трафигидаги аномал ҳолатларни аниқлашда иштирок этган.
Реал вақт режимидаги таҳдидларни аниқлаш, инцидентларни бошқариш, SOC (киберхавфсизлик марказлари)ни қуриш ва ривожлантириш, хавфсизлик ҳодисаларини таҳлил қилиш, хавфсизлик протоколлари, трафик мониторинги, ҳужумларни олдиндан аниқлаш, активлар ва лог файлларини бошқариш.
Suricata, Zeek, Wazuh, Splunk, ELK Stack, AlienVault OSSIM, Snort, Wireshark, pfSense, MISP, Sigma, Graylog, Kibana, OpenVAS, Linux, Bash, PowerShell, NetFlow, Sysmon
Лойиҳа Менежери | Бизнес Аналитик
4 йиллик IT соҳасидаги тажрибага эга лойиҳа менежери ва бизнес-аналитик. Webnow ва Eurosoft компанияларида фаолият юритган. Соғлиқни сақлаш соҳаси учун рақамли ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш лойиҳаларида иштирок этган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, Uzinfocom ва AICA каби ташкилотлар билан ҳамкорликда йирик лойиҳаларни бошқарган. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш, техник топшириқларни шакллантириш, лойиҳа режалаштириш ва амалга ошириш бўйича чуқур амалий тажрибага эга. Agile методологиялари асосида ишловчи жамоаларни бошқариб келмоқда.
Лойиҳа бошқаруви, операцион менежмент, бизнес-аналитика, Scrum- жараёнларини бошқариш, дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўлимларини бошқариш.
ClickUp, Jira, Figma, Notion, Miro, BPMN, лойиҳаларни тўлиқ ҳаётий цикл бўйича бошқариш, Agile, Scrum, Kanban.
DevOps муҳандиси | CI/CD | Kubernetes | Облачно технологиялар ва автоматлаштириш
Уткир Султанов — 5+ йиллик тажрибага эга DevOps мутахассиси. Pronetwork, Unicon.uz, Tengebank ва бошқа ташкилотлар билан шартнома асосида ҳамкорлик қилган. Ҳар бир лойиҳада инфратузилмани автоматлаштириш, хизматларни узлуксиз ишлашини таъминлаш ва хавфсиз муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратган.
CI/CD pipeline’лар яратиш, контейнерлаштириш, Kubernetes кластерларини бошқариш, мониторинг тизимларини жорий этиш ҳамда булутли ва локал инфратузилмалар ўртасида узвий интеграцияни таъминлаш бўйича кучли амалий тажрибага эга.
DevOps ва тизим автоматлаштириш, CI/CD, микросервислар архитектураси, мониторинг ва логлаш, Service Mesh, DevSecOps, хавфсизликни бошқариш, инфратузилмани оптималлаштириш.
Docker, Kubernetes, Helm, GitLab CI/CD, Jenkins, ArgoCD, Ansible, Terraform, Prometheus, Grafana, ELK Stack, HashiCorp Vault, AWS, GCP, Keycloak, PostgreSQL, MinIO, Python, Bash, Nginx, Harbor ва бошқалар.
Пентестер | Этика хакер
1,5 йиллик амалий тажрибага эга пентестер ва этик хакер сифатида тармоқ инфратузилмаси ва веб-иловаларидаги заифликларни аниқлаш, эксплуатация қилиш ҳамда хавфсизликни ошириш бўйича самарали ечимлар ишлаб чиққан. Реал муҳитда EDR bypass, Active Directory заифликлари, social engineering ва red team симуляциялари бўйича чуқур амалий тажрибага эга. Freelancer сифатида маҳаллий ва хорижий мижозларга хавфсизлик аудити ва пентестинг хизматларини тақдим этади.
Пентестинг (VA/PT), этик хакинг, веб-илова хавфсизлиги (XSS, SQLi, LFI, RCE), тармоқ хавфсизлиги ва мониторинг, Red Team / Blue Team, Active Directory эксплуатацияси, Social Engineering, таҳдидни аниқлаш ва инцидентларга жавоб бериш, скрипт ёзиш ва автоматлаштириш.
Kali Linux, Windows, Metasploit, Burp Suite, Nmap, Wireshark, Nessus, SQLMap, BloodHound, CrackMapExec, Responder, Evil-WinRM, Python, OSINT, SIEM.
Python | Java | C | C++ Middle Developer
Азизбек Раҳимжонов — дастурий ва аппарат таъминоти муҳандиси бўлиб, катта маълумотлар (Big Data), маълумотларни таҳлил қилиш (Data Analytics) ва мобил иловаларни ишлаб чиқиш йўналишларида катта тажрибага эга.
Мураккаб муаммоларни ҳал қилиш, жамоавий ишлаш ва инновацион ечимлар яратиш бўйича фаол. Block Constructor лойиҳаси доирасида блокли тизимлар ва технологик ечимлар ишлаб чиқишга жалб этилган. IT Park Tashkent’нинг ёш технологлари билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар орқали кенг кўламли тажриба орттирган.
Big Data ва Data Analytics, мобил иловалар ишлаб чиқиш, робототехника, технологик прототиплаштириш, AR/VR, дастурий-аппарат тизимлар, интерактив таълим платформалари ва креатив муҳитларда ишлаш.
Python, Java, C++, C, Django, Android, WPILib
Backend Developer
Нўмонжон Раҳимов — 3+ йиллик тажрибага эга backend дастурчи бўлиб, асосан Oracle асосидаги тизимлар, аналитик платформалар ва юқори юклама остида ишловчи backend сервисларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. У бизнес жараёнларини техник ечимларга айлантириш, тизимларни оптималлаштириш ва scalable архитектуралар яратишда тажрибага эга.
Fido-Biznes компаниясида у ITSM тизимларини ишлаб чиқиш, созлаш ва интеграция қилиш устида ишлаган. Backend логика ёзиш, workflowлар яратиш ва тизимлараро интеграцияларни амалга ошириш орқали ишончли ва кенгайтириладиган хизмат жараёнларини таъминлаган.
Backend development, Oracle PL/SQL, SQL оптимизация, API development, тизим интеграцияси, ITSM ечимлар, юқори юклама остида ишловчи тизимлар, performance tuning, data-intensive логика, scalable architecture
SQL, Oracle PL/SQL, PostgreSQL, Java, Python, Django, Spring Framework, Git
Java | Spring Boot | PostgreSQL | Backend Developer
Dohatec New Media компаниясида Backend дастурчи сифатида фаолият олиб борган. Ушбу компания e-ҳукумат ва рақамли трансформация йўналишларига ихтисослашган.
Тизимлар учун хавфсиз Backend хизматлар ишлаб чиққан, RESTful API’лар яратган ва учинчи томон API’лари билан интеграцияларни амалга оширган. JWT (JSON Web Token) орқали ролга асосланган хавфсизликни жорий қилган, PostgreSQL маълумотлар базаси ва Docker билан кенгайтириладиган ечимларни ишга туширган.
Java, Spring Boot, RESTful APIs, JWT, PostgreSQL, Docker, Git
Тажрибали IT-мутахассислар, таҳлилчилар ва менежерларни билим улашишга тайёр бўлган менторлар сифатида келажакдаги профессионалларни етишиб чиқаришга таклиф қиламиз.
Агар сизда кучли лойиҳалар, амалий тажриба ва янги авлодни шакллантириш истаги бўлса — ўз резюмейингизни юборинг ва IT Loyihalar менторлар жамоасининг бир қисмига айланинг.
CV юборишУшбу сайт фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш, таҳлил қилиш ва контентни шахсийлаштириш учун cookie файллардан фойдаланади! Сайтдан фойдаланишни давом эттириб, Сиз бизнинг Махфийлик сиёсатимиз Махфийлик сиёсaтимизга розилик билдирасиз.
Сўровингиз қабул қилинди!
Бизнинг менежерларимиз Сиз билан иш вақтида бир соат ичида боғланишади. Шунингдек, Сиз биз билан +998 71 201-11-99 рақами орқали боғланишингиз мумкин.
Сўровингиз қабул қилинди!
Бизнинг менежерларимиз Сиз билан иш вақтида бир соат ичида боғланишади. Шунингдек, Сиз биз билан +998 71 201-11-99 рақами орқали боғланишингиз мумкин.